Қайднома

Қидирув

КАТТА ФУТБОЛ БАЙРАМИ

КАТТА ФУТБОЛ БАЙРАМИ

  19.07.2018 11:41
  0
  906
КАТТА ФУТБОЛ БАЙРАМИ

Тўрт йилда катта футбол байрами,

Миллионлар кутишди,  соғинишиб.

Такроран чемпион Оврупали,

Юлдузлар туғилди сараланиб!

 

            Йиғла, Америка олмон билан,

            Йиғлашдан бошқа чоранг қолмади.

            Роналду ва Месси четда чиққан,

            «Олтин тўп» соҳиби Модрич энди!

 

Яша Россия, қойил қолдирдинг,

Меҳмондўстлинг, ўйининг билан.

Волгаград ҳамда  Калининградинг,

Бетакрор бўлди «Арена» билан!

            Футбол гаштини сурдик биз ҳам,

            Жуда гўзал  байрам, жозибали!

            Кетаркан танадан, ҳар қандай ғам,

            Таассуротлар зўр, жуда ёқимли!

 

«Мамаев қўрғон» - шаҳид бўлганлар,

Қон тўкиб, жон бериб, кўз юмганлар.

Абадий тирикдир биз учун улар,

Ёддан чиқмайди чин қаҳрамонлар!

 

            Салоҳни кўрдик биз мақсадга етиб,

            Саломлар йўлладик, «Офарин» деб!

            Кўришармиз Дохада, насиб этса,

            Ўзбегим футболи қўрқмай босса!

 

Тинчлик, биродарлик миллатлараро,

Футбол туфайли метин, муқаррар.

Жаҳон байрами шодликларга тўл,

Мезбон қўлида меҳмонларга гул!

Ғуломжон ҲАМИДОВ, Тошкент шаҳри.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz