Қайднома

Қидирув

Pepsi Суперлига: Бикмаевнинг голлари «Локомотив»га ғалаба келтирди

Pepsi Суперлига: Бикмаевнинг голлари «Локомотив»га ғалаба келтирди

  18.07.2018 23:26
  0
  513
Pepsi Суперлига: Бикмаевнинг голлари «Локомотив»га ғалаба келтирди

Ўзбекистон Суперлигаси 17-тур марказий учрашуви “Локомотив” – “Насаф” ўйини якунига етди. “Локомотив” стадионида кечган учрвашувда мезбонлар йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Дастлаб “Локомотив” жамоаси 6-дақиқада ҳисобни очишга эришди. Қанотдан оширилган тўпни Бикмаев боши билан дарвогза йўллаб қуйди.

Учрашувнинг  23 – дақиқасида “Насаф” ҳисобни тенглаштиришга эришди.

Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Бикмаев яна катта саҳнага чиқди. Зотеевнинг пасидан сўнг яна боши билан гол уришга эришди. Учрашувнинг биринчи бўлми шу ҳисоб билан якунланди.

Иккинчи бўлимни “Насаф” жамоаси анча фаол бошлади бироқ, 63 – дақиқага келиб Бикмаев учинчи голни киртиб учрашувга якуний нуқтани қўйди.

 

Мазкур учрашув мезбонларнинг 3 – 1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.  

"Локомотив" - "Насаф" 3:1 

Гол: Марат Бикмаев (6, 45, 63), Шароф Муҳитдинов (23)

 

"Локомотив":  Нестеров, Махарадзе,  Абдуллаев,  Бикмаев (Рашидов, 78), Абдуҳолиқов (Ғофуров, 62),  Мирзаев (Алибоев, 73), Тўхтахўжаев, Шоаҳмедов,  Муҳаммадиев,  Зотеев, Исмоилов.

"Насаф": Эргашев, Ғайбуллаев, Ҳамробеков, Абдиҳолиқов (Саъдуллаев, 83), Муҳиддинов, Дониёр Нарзуллаев, Давлатов (Рашидхонов, 65), Кенжабоев (Сафаров, 73), Раҳматов, Мозговой, Эшмуродов.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz