Қайднома

Қидирув

Ҳамиджон Актамов: Буёғи футболчиларнинг виждонига ҳавола

Ҳамиджон Актамов: Буёғи футболчиларнинг виждонига ҳавола

  19.07.2018 10:56
  0
  458
Ҳамиджон Актамов: Буёғи футболчиларнинг виждонига ҳавола

“Қизилқум”- “Пахтакор” (1:2) учрашувидан кейин матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Ҳамиджон АКТАМОВ ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

-“Пахтакор”га қарши муносиб ўйин кўрсата олдик. Ҳисобни очишмизга қадар ҳам гол уриш учун бир қатор имкониятларга эга бўлдик. Аммо рақиб посбони яхши ҳаракат қилиб, бунга имкон бермади. Кейинчалик Иван Нагаевни голидан кейин ғалабага яқин тургандик. Аммо Нагаев ва Мустафоевнинг кутилмаган жароҳатидан кейин уларнинг ўрнига захирадан футболчи туширишга мажбур бўлдик. Афсуски, захирадан майдонга тушганлар ишончни оқлашмади. Футбол 90 дақиқа эмас, ҳакамнинг ҳуштаги чалингунига қадар ўйналиши кераклиги бугун яна бир бор ўз исботини топди. Ўйингача ҳаммасини тўғри бажардик, деб ўйлайман. Буёғи футболчиларнинг виждонига ҳавола. Бугун ғалабага яқин тургандик. Аммо ўйин охирида ғалабани мағлубиятга алмаштирдик. 

"Қизилқум" матбуот хизмати.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz