Қайднома

Қидирув

Хорватия футболчилари ЖЧдан тушган мукофот пулларини хайрия қилишади

Хорватия футболчилари ЖЧдан тушган мукофот пулларини хайрия қилишади

  19.07.2018 17:13
  0
  460
Хорватия футболчилари ЖЧдан тушган мукофот пулларини хайрия қилишади

Хорватия терма жамоаси жаҳон чемпионатидан келган барча пулларни болаларга ёрдам кўрсатувчи жамғармага хайрия қилади. Бу ҳақда терма жаома бош мураббийи Златко Далич ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Мураббийнинг таъкидлашича, бу жамғарма Адриатика денгизини ҳеч ҳам кўрмаган болалар дам олиб келишини молияштиради.

«Терма жамоа аъзолари хорват халқи билан бирга. Биз одамларга ёрдам бериш учун қўлимиздан келган барчасини қиламиз. Барча хорват болаларида камида етти кун Хорватия соҳилларида дам олиш имкони бўлади. Ҳеч бўлмаганда, ёрдам жуда ҳам керак бўлган одамларга биз бу имкониятни бермаиз», деган мраббий Златко Далич.

Маълумот ўрнида, ЖЧ иштирокчилари қайси босқичга етиб борганига қараб ФИФАдан мукофот пули олади. Чемпионат ғолиби 38 миллион доллар, кумуш медал соҳиби 28 миллион доллар, учинчи ўрин соҳиби 24 миллион доллар, тўртинчи ўрин 22 миллион долларга эга бўлади. Қолган жамоалар ҳам мукофотланади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz