Қайднома

Қидирув

Превью. «Навбаҳор» - «Сўғдиёна»

Превью. «Навбаҳор» - «Сўғдиёна»

  19.07.2018 15:33
  0
  493
Превью. «Навбаҳор» - «Сўғдиёна»

Pepsi Суперлига 17-тури доирасида Наманганнинг «Навбаҳор» клуби ўз майдонида Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасини қабул қилади.

Мазкур клублар Ўзбекистон чемпионатларининг олий лигасида ўзаро 45 марта учрашишган. Ушбу ўйинларда «Навбаҳор» 22та ютуққа эришган бўлса, «Сўғдиёна» ҳисобидаги ғалабалар сони 17 тани ташкил этмоқда.

Жамоалар 6та ўйинда дуранг қайд этишган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 81-56, «Навбаҳор»фойдасига. Навбаҳор» ўзаро ўйинларда 72 очкони қўлга киритган бўлса, жиззахликлар ҳисобида 57 очко мавжуд.

«Навбаҳор» – «Сўғдиёна» клублари ўртасидаги ўзаро учрашувлардаги энг йирик ҳисоб 1996 йили қайд этилган. Ўшанда футболчиларимиз Наманганда жиззахликлар дарвозасига 7та жавобсиз тўп киритишганди. Сермаҳсуллик борасида эса 2000 ва 2014 йилги учрашувлар тарихда қолган. Эътиборлиси, ўша ўйинларда дарвозаларга тўққизтадан гол урилган. 2000 йили Наманганда бўлиб ўтган учрашувда мезбонлар 6:3 ҳисобида зафар қучишган бўлса,

2014 йили Жиззахда ўтказилган баҳсда «Сўғдиёна» 5:4 ҳисобида ғалаба қозонганди. Ўтган йили «лочинлар» Наманганда жиззахликларни йирик - 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратишганди.

Наманганда ўтказилган сўнгги беш учрашув натижалари қуйидагича:

2013 йил  - «Навбаҳор» -  «Сўғдиёна» -  3:1

2014 йил  - «Навбаҳор» -  «Сўғдиёна» -  4:2

2015 йил  - «Навбаҳор» – «Сўғдиёна» - 1:0

2016 йил  - «Навбаҳор» -  «Сўғдиёна» -  0:0

2017 йил  -  «Навбаҳор»-  «Сўғдиёна» -  4:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: «Сўғдиёна» шу пайтгача «Навбаҳор» майдонида ғалаба қозона олмаган. Наманганда бўлиб ўтган учрашувларнинг 18тасида «лочинлар» зафар қучишган бўлса, қолган 4та баҳсда жамоалар дурангга имзо чекишган.

Жорий мавсумнинг биринчи даврасида Жиззахда бўлиб ўтган учрашувда «Сўғдиёна» 3:2 ҳисобида ғалаба қозонганди. 

Бўлажак баҳсда севимли жамоамизга омад ёр бўлшини тилаймиз.

«Навбаҳор» ПФК матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz