Қайднома

Қидирув

Италия ФФ мутахассислари иштирокидаги семинарлар мураббийларга ташкил қилинмоқда

Италия ФФ мутахассислари иштирокидаги семинарлар мураббийларга ташкил қилинмоқда

  19.07.2018 16:35
  0
  405
Италия ФФ мутахассислари иштирокидаги семинарлар мураббийларга ташкил қилинмоқда

Италия мураббийлари ассоциацияси президенти ва Италия футбол федерацияси мураббийлар мактаби раҳбари Ренцо Уливьери ҳамда Италия футбол федерациясининг Ёшлар сектори техник координатори, "Аталанта" клуби академияси мутахассиси Стефано Бонаккорсолар Тошкентда 16-23 июль кунлари ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академияларининг техник директорлари, мураббийлари ҳамда селекционерлари учун семинарлар ўтказишаётганидан футбол ихлосмандларининг хабарлари бор.

16 дан 18 июлга қадар академияларнинг техник директорлари учун семинарлар ташкил қилинди. 19 июльдан академия мураббийларига машғулот ўтказиш тартиби, учрашувларга тактик ва жисмоний тайёргарлик кўриш масалалари бўйича ўқув курслари бошланди.

Мураббийлар учун семинарлар 21 июльга қадар ташкил қилинади. Семинарларнинг сўнгги кунига селекционерлар ҳам жалб қилинади. Куннинг дастлабки қисмида назарий машғулотлар ўтилса, куннинг иккинчи қисмида эса амалий машғулотларга навбат берилади.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz