Қайднома

Қидирув

Зиданнинг калла қўйганини захира ҳаками кўрган

Зиданнинг калла қўйганини захира ҳаками кўрган

  20.07.2018 15:17
  0
  690
Зиданнинг калла қўйганини захира ҳаками кўрган

ЖЧ-2006 финал Италияга қарши ўйинда Зайниддин Зиданга қизил карточка кўрсатган собиқ ҳакам Орасио Элисонда TED конференциясида иштирок этиб, ўша қарори ҳақида гапириб берди.

110-дақиқада Зидан боши билан Италия терма жамоаси ҳимоячиси Марко Матераццига зарба берган ва қизил карточка олган эди. Ўша ўйинда Италия бош совринни қўлга киритди.

«Қайсидир паллада мен Матерццининг ётганини кўрдим, тахминан ўзимдан ўттиз ёки қирқ метрлар узоқликда, шунинг учун ҳам ўйинни тўхтатдим.

Зудлик билан алоқа воситалари орқали ёрдамчиларимдан нима бўлганини сўрадим. Ажабланарлиси, ҳар иккиси ҳам менга: «Биз ҳеч нарса кўрмадик» деб жавоб беришди.

Ушбу вазиятда заҳира тўртинчи ҳакам бўлиб ишлаган испаниялик Луис Медина Кантарехо кўмак берди. Луис ушбу вазиятни яққол кўрган эди. Элисонда Канталехони ўзининг қутқарувчиси деб атайди.

«Жин урсин, Зидан Матераццига калла қўйди. Агар видеони кўрсанг, менга ишонмайсан», деган эди ўшанда менга Канталехо.

Воқеа жойига яқинлашиб келганимда мен Зиданни майдондан четлатишим ҳақида билар эдим», - дейди Элисондо.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz