Қайднома

Қидирув

Марсьялнинг «МЮ»даги тақдири АҚШ турнесида ҳал бўлиши мумкин

Марсьялнинг «МЮ»даги тақдири АҚШ турнесида ҳал бўлиши мумкин

  20.07.2018 16:39
  0
  501
Марсьялнинг «МЮ»даги тақдири АҚШ турнесида ҳал бўлиши мумкин

«Манчестер Юнайтед» клуби ҳужумчиси Антони Марсьяль кейинги мавсум ҳам клубда қолиши мумкин бўлади, фақат бунинг учун футболчи АҚШдаги турнеда ўзини кўрсатиши лозим бўлади, деб хабар бермоқда Mirror нашри.

Манбанинг таъкидлашича, «қизил иблислар» бош мураббийи Жозе Моуринью 22 ёшли футболчининг ўсишидан норози бўлган, лекин унга сўнгги имконият беришга тайёр. Клуб Марсьяльни сотиб юбормайди, фақат Америкада у ўзини кўрсатиши лозим.

Ёш ҳужумчи билан «Тоттенхэм» клуби қизиқмоқда. Футболчининг амалдаги шартномаси кейинги мавсум якунига қадар амал қилади.

Марсьяль «Манчестер Юнайтед» клуби сафига 2015 йили «Монако» сафидан келиб қўшилган эди. Ўтган мавсумда Антони 30та ўйинда 9та тўп киритган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz