Қайднома

Қидирув

ЖЧ-2018нинг кутилмаган қаҳрамонлари (фотогалерея)

ЖЧ-2018нинг кутилмаган қаҳрамонлари (фотогалерея)

  22.07.2018 00:13
  0
  2835
ЖЧ-2018нинг кутилмаган қаҳрамонлари (фотогалерея)

ЖЧ-2018да Россия термаси қаторида бошқа жамоалардаги футболчилар ҳам ўзларини ижобий томондан кўрсатишди.

Soccer.ru қизиқарли ўйинларни туҳфа этган мундиалнинг кутилмаган кашфиётлари билан таништиради. 1958 йили Швецияда ўтказилган жаҳон чемпионатида ёш форвард Пеленинг ҳаракатлари кўпчиликда ёрқин таассурот қолдирганди.

Бугун бундай футболчилар кам, аммо ЖЧ янги номларни туҳфа этаётгани айни ҳақиқат. Қуйидаги ўзига хос рамзий термадан жой олган ўйинчиларни умумий характеристика бирлаштиради:

2018 йилги мундиалда ҳар бири қаҳрамонлик кўрсатди, ваҳоланки, уларнинг порлашини олдиндан тахмин қилиш қийин эди.

ДАРВОЗАБОНЛАР

ЧО ХЁН У (Жанубий Корея)

Кўрсаткичи: бир ўйинда 4та «сэйв». Бундан яхшироқ натижани эски танишларимиз Очоа ва Шмейхель қайд этишган.

Муқобил вариант: Робин Ульсен (Швеция), Фрэнсис Узохо (Нигерия).

ҲИМОЯЧИЛАР

БЕНЖАМЕН ПАВАР (Франция)

Кўрсаткичи: бир ўйинда 2,5 марта тўпни олиб қўйган. Машҳур Кантедан ҳам юқорироқ натижа қайд этган.

Муқобил вариант: Марио Фернандес (Россия).

 

ГАРРИ МАГУАЙР (Англия)

Кўрсаткичи: бир ўйинда 7,6та ҳаводаги курашда ғолиб чиққан. Турнирдаги энг яхши натижалардан бири.

Муқобил вариант: Илья Кутепов (Россия).

 

МАНУЭЛЬ АКАНЖИ (Швейцария)

Кўрсаткичи: бир ўйинда 89 фоиз аниқ узатма, 2,5 марта тўпни олиб қўйиш. Техникаси юқори бақувват футболчи.

Муқобил вариант: Муртазо Пуралиганжи (Эрон).

 

ЛЮДВИГ АУГУСТИНССОН (Швеция)

Кўрсаткичи: 1та гол уриб, 4та хавфли вазият яратди. Швед ҳужумда ўзини кўрсата олди.

Муқобил вариант: Диего Лаксальт (Уругвай).

ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР

АНТЕ РЕБИЧ (Хорватия)

Кўрсаткичи: бир ўйинда ўртача 2,3 марта алдаб ўтиб, 2,3та зарба йўллаган. Чапдаст, бор эътибори рақиб дарвозаси томон қаратилган.

Муқобил вариант: Виктор Классон (Швеция).

 

РОМАН ЗОБНИН (Россия)

Кўрсаткичи:62 километр масофани босиб ўтди - бу борада турнирдаги энг яхши кўрсаткич.

Муқобил вариант: Вилфрид Ндиди (Нигерия).

 

ЛУКАС ТОРРЕЙРА (Уругвай)

Кўрсаткичи: бир ўйинда ўртача 2,4 марта тўпни эгаллаб олиб, 85 фоиз аниқ узатма йўллаган - ҳар жабҳада моҳир футболчи.

Муқобил вариант: Александр Головин (Россия).

 

ХУАН КИНТЕРО (Колумбия)

Кўрсаткичи: 1та гол, 2та самарали узатма, 6та яратилган хавфли вазият - ёмон қатнашмади.

Муқобил вариант: Такаши Инуи (Япония).

 

ДЕНИС ЧЕРИШЕВ (Россия)

Кўрсаткичи: ЖЧ-2018да 4та гол - энг яхши тўпурарлар сафида эътироф этилди.

Муқобил вариант: Ирвинг Лосано (Мексика).

ҲУЖУМЧИ

АРТЁМ ДЗЮБА (Россия)

Кўрсаткичи: «гол+пас» тизими бўйича 5 балл - фақат Гарри Кейн ундан яхшироқ натижа қайд этди.

Муқобил вариант: Ваҳби Ҳазри (Тунис).

БОШ МУРАББИЙ

СТАНИСЛАВ ЧЕРЧЕСОВ (Россия)

Ўртоқлик ўйинларидаги мағлубиятлар сабаб антирекорд ўрнатган мутахассис аслида мундиалга қўл остидаги жамоани қандай тайёрлаганини бутун дунёга кўрсатиб қўйди.

Танқидлар остида қолиб, россияликлар ишончини йўқотган Станислав Черчесов бошчилигидаги термани ярим финалдан пенальтилар сериясидаги омадсизлик маҳрум қилди.

Абдуллохон Исроилхонов тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz