Қайднома

Қидирув

ЎФАда клублар вакиллари ва комиссарларнинг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди

ЎФАда клублар вакиллари ва комиссарларнинг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди

  21.07.2018 21:05
  0
  452
ЎФАда клублар вакиллари ва комиссарларнинг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон Суперлигаси ҳамда Про-лигаси доирасидаги учрашувларнинг юқори даражада ташкил этилишини таъминлаш мақсадида бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси мажлислар залида клублар вакиллари ҳамда ПФЛ томонидан ўйинларга комиссар сифатида тайинланадиган масъулларнинг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда ЎзПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев, ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси бошлиғи Маъмур Саидқосимов ҳамда ЎзПФЛ спорт бўлими бошлиғи Баҳодир Мирзаев Суперлига ҳамда Про-лига доирасидаги ўйинларнинг ташкилий жиҳатдан юқори савияда ўтказилиши учун зарур талаблар ҳақида маълумот бериб, ўз навбатида айрим учрашувлар давомида юзага келган бир қатор камчиликларни қандай бартараф этиш мумкинлиги хусусида сўз юритишди. Қолаверса, клублар вакиллари ўйиннинг ташкилий масалалари бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Хусусан, учрашувнинг юқори савияда ўтиши учун масъул дея тайинланадиган комиссарларнинг ваколатлари доирасига кирувчи масалалар муҳокама қилинди. Клублар вакиллари ҳамда комиссарларнинг учрашув вақтида ўзаро ҳамжиҳатликда иш олиб бориб, Суперлига ҳамда Про-лига доирасидаги ўйинларнинг талаб даражасида ўтказилишини таъминлашлари зарурлиги эътироф этилди.

Бир қатор клублар вакиллари комиссарлар ишини янада яхшироқ йўлга қўйиш ва ўйин атрофидаги ташкилий масалаларни янада яхшилаш бўйича ўз таклифларини билдиришди. Йиғилиш якунида ЎзПФЛ ва клублар мавсумнинг қолган иккинчи қисмини ҳам муносиб ўтказиб, ўйин ва унинг атрофидаги тадбирларни ўзаро ҳамкорликда юқори савияда ташкил этиш бўйича келишиб олишди.


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz