Қайднома

Қидирув

Пляж футболи: “Когон” Ўзбекистон Кубоги соҳиби

Пляж футболи: “Когон” Ўзбекистон Кубоги соҳиби

  21.07.2018 21:11
  0
  739
Пляж футболи: “Когон” Ўзбекистон Кубоги соҳиби

Қарши шаҳрида пляж футболи бўйича Ўзбекистон Кубоги мусобақаси давом этаётганлиги ҳақида хабар бергандик. Қаршининг “Геолог” спорт мажмуаси ҳудудидаги, футболнинг бу бури бўйича расмий ва халқаро турнирлар ўтказиш талабига жавоб бера оладиган Республикада ягона ҳисобланган пляж майдонида беш кун давом этган турнир ниҳоясига етди.

Мусобақанинг ҳал қилувчи финал ўйинида майдон эгалари – “Насаф” футбол клуби қошидаги футбол академияси мураббийлари ҳамда мамлакатимизда 2007 ва 2012 йиллар оралиғида айнан пляж футболи бўйича ўтказилган мамлакат чемпионати ва Кубоги ўйинларининг доимий иштирокчиси, икки каррадан чемпион ва Кубок соҳиби, бир маротабадан кумуш медал эгаси ва Кубок финалчиси, бир сўз билан айтганда пляж футболи усталари “ Когон” жамоаси ўзаро куч синашишди.  

Фурқат Хайруллаев асос солган, айни пайтда унинг шогирди ва фарзанди Фузулий Хайруллаев бош мураббийлик қилаётган, жамоанинг асосий аъзоларидан ҳисобланган, Фурқат аканинг яна бир фарзанди – Фузулий тўп сураётган “Когон” нафақат пляжда етакчилик қилди, балки футзал бўйича мамлакат чемпионатида Pepsi Суперлига вакили “Бухоро” шарафини ҳимоя  қилаётган, ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Республика миқёсида ташкил этилувчи  турли турнирларда гоҳ “Когон” номи билан когонликлар, гоҳ “Бухоро” номи билан бутун бухороликлар шарафини шараф билан ҳимоя қилаётган  “Когон” жамоаси мусобақа ғолиби бўлди. Когонликлар ҳал қилувчи баҳсда рақиблари дарвозасини тўрт бор нишонга олишиб, ўз дарвозаларидан битта тўп ўтказиб юборишди.

Шу кўйи, “Ўзбекистон Кубоги – 2018”да “Когон” жамоаси Кубок соҳиби, “Насаф” эса финалчи сифатида тарихга ёзилди. Мусобақада шунингдек, энг яхшилар ҳам аниқланди. Унга кўра,

“Энг яхши дарвозабон” деб Асадулло Полвонов (“Насаф”), “Энг яхши ҳимоячи” деб Жўрабек Аҳмедов (“Когон”), “Энг яхши ҳужумчи ва тўпурар” деб эса Соҳибжон Нарзуллаев (“Когон”, 10 та тўп) топилди ва ташкилотчилар томонидан мукофотланди.

Мусобақанинг барча иштирокчилари мазкур турнирни ташкил этишда ва ўтказишда бош-қош бўлган Ўзбекистон футбол ассоциациясига, Профессионал футбол  лигасига, Қашқадарё вилоят футбол ассоциациясига ҳамда маъқул шароит яратиб берган “Шўртангазкимё” мажмуасига ва уларнинг раҳбарларига миннатдорликларини билдиришди.


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz