Қайднома

Қидирув

Айб ўзимизда-ку!

Айб ўзимизда-ку!

  23.07.2018 09:31
  0
  1017
Айб ўзимизда-ку!

Биз - мухлислар орасида кўп кузатиладиган бир камчилик бор - эндигина иқтидорини намоён этаётган ёш футболчини дарров Месси даражасига олиб чиқиб, қўйиб берса, ундан ҳам буюк футболчига айлантириб юборамиз.

Хоҳласак, футболчини ёрқин юлдузга менгзаймиз, йўқса, оддий одамга айлантирамиз-қўямиз. Эсласангиз, 2011 йили Мексикада ўтган жаҳон чемпионатида порлаган ўсмирларимизга дунёнинг биринчи рақамли футболчилари мақомини бергандик. Аммо ҳеч қанча муддат ўтмай, кўз тегди, чоғи, айнан ўзимиз уларни энг ёмон футболчи сифатида танқидларга кўмдик. Натижада, мана шу «сеҳр» қудрати билан кейинги йили яна Мессию Роналдуларни кашф этдик ва ҳеч қанча муддат ўтмай, бу «юлдузчалар»га ишонч билдирдик.

Келинг, 2012 йили форс заминида қаҳрамонлик кўрсатган чемпионларимиз ҳақида гаплашамиз. Уларни ҳам Мессига қиёсладик, Роналдуга ўхшатдик. Ҳозирча ёмон эмас, улар бироз бўлсада ишончни оқлашмоқда. Хўш, бу икки авлод вакилларининг тақдири нима сабабдан турлича кечди? Ҳозир шу ҳолатни таҳлил қилишга уриниб кўраман.

Тасаввур қилинг, боғингизга бир ниҳол экдингиз. Уни парваришлайсиз, сув қуясиз ва ҳоказо. Шундан сўнг унга этибор бермай, қаровсиз қолдирдингиз. Бироз вақтдан сўнг ўша ниҳол эсингизга тушиб, қарасангиз, ундан фақат қуриган илдиз қолган бўлади. 2011 йили Мексика майдонларида ажойиб ўйинлар кўрсатган йигитларимизга ана шу ниҳол каби эътибор етишмади. 2012 йилги Осиё чемпионатида матонат кўрсатган футболчиларимизга эса боғбон томонидан вақтида эътибор кўрсатилди. Шунинг учун ҳам уларга ҳеч қандай «сеҳр-жоду» таъсир қилмади.

Энди ўйлаб кўринг, халқаро майдонда ўзини кўрсатаётган йигитларимизнинг йўқолиб қолишига ким айбдор? Агарда ўзини кўрсатаётган ёш, умидли ўйинчиларимизни эрта кунда юлдузга айлантириб қўймасак, умид қиламанки, бундай хатолар кузатилмайди.

Абдулазиз ИСКАНДАРОВ, Тошкент шаҳри


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz