Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг cешанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.
Демак, газетамизнинг 58-сонида нималарни ўқиш мумкин?
- Бош жамоамизга «тез тиббий ёрдам» кечикмоқда
Мамлакатимиз футболи мутасаддилари яна ўзига хос синов дамларини бошдан кечиришмоқда. Ўтган мавсум якуни ва янгиси арафасида эълон қилинган режалар, миллий жамоамиз иштирокида ташкилланган ўртоқлик учрашувлари, ёш футболчиларимизнинг Осиё чемпионатидаги ёрқин одимлари таъсирида мухлисларда янги раҳбариятга нисбатан ишонч уйғонди...
- «Насаф» ташқарида қоладими
Қаранг, аввалги мавсум тегишлича 1-2-ўринларни банд этган «Локомотив» ва «Насаф» клублари ҳозирга келиб, икки хил ҳолатда...
- Суҳроб Бердиев: «Пенальти – ҳужум самараси»
Ўзбекистон Суперлигасида кучли олтиликка кириш учун кураш қизигандан қизиб боряпти. «Қўқон-1912» клуби 17-турда ўз мухлислари кўз ўнгида АГМКни йирик - 3:0 ҳисобида доғда қолдирди. Биз айнан АГМК клубига қарши кечган учрашувдан сўнг 3-гол муаллифи - Суҳроб Бердиевдан алоҳида интервью олдик.
-75та дуранг ҳақида
22 май куни Суперлига 12-тури доирасида «Қизилқум»ни қабул қилган «Локомотив» миллий чемпионатимиз ҳисобидан 75-марта дуранг натижа қайд этганди...
- Денис ИВАНКОВ: «Эътирофга сазовор бўлиш ёқимли»
«Насаф» клуби дарвозабонларига мураббийлик қилаётган Денис Иванков 1-6 июль кунлари расмий таклиф билан Польша Республикасида бўлди...
-Хусусий клуб кераклиги аниқ!
Бундан чамаси бир йилча муқаддам Ўзбекистон футболига хусусий футбол кераклиги ва унинг истиқболдаги ҳолати ҳақида атрофлича мулоҳаза юритгандик. Бугунги кунга келиб давлат улуши саналган йирик корхоналар томонидан молиялаштирилаётган Суперлиганинг бир қатор клубларида молиявий муаммолар бўй кўрсатаётгани сир эмас...
- Бош мавзу - Қатар-2022
Мана, узоқ кутилган Россия мундиали-2018 ҳам оҳистагина футбол тарихи саҳифаларига кўчди. Шу билан ҳар 4 йилликнинг кейинги энг катта футбол байрами - Қатарда ўтадиган ЖЧ-2022 вақтини ҳисоблаб бориш бошланди...
- «Ҳимматингизчекийўқ»
«Челси» италиялик мутахассис Антонио Конте билан ҳам ўртадаги шартномани муддатидан аввал бекор қилди ва энди унга бунинг учун 9 миллион фунт стерлинг миқдорида товон пули тўлайди...
- Трансфер баҳосига таъсир
ЖЧ-2018 ВАҚТИ ТРАНСФЕР БАҲОСИ БЎЙИЧА ЭНГ КАТТА ЮКСАЛИШГА ЭРИШГАН 7 НАФАР ФУТБОЛЧИ
- «Қизимга жаҳон кубоги керак эмиш…»
РАҲИМ СТЕРЛИНГДАН ЎЗ ҚИЗАЛОҒИ ВА БУТУН ДУНЁГА ҚАЛБ МАКТУБИ
- Жанни Инфантино: «Мундиал иштирокчилари сони ортса, сифат бузилмайди»
Мундиал якунлари бўйича ташкил этилган матбуот анжуманига волонтёрлар кийимида ташриф буюрган ФИФА президенти Жанни Инфантино 77 дақиқа мобайнида турли мамлакатлардан ташриф буюрган журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.
- «Менга «Барса» ёки «Реал»ни беринг шунда совринлар ютишимни кўрасиз»
Хорватия терма жамоасини ЖЧ финалига мардонавор етаклаб, мураббийлар орасида ҳақиқий кашфиётга айланган Златко Далич яқинда ҳам БААда ишлаб юрганди...
- Ҳаммаси «Интер» туфайлими?
Жаҳон чемпионати стартидан олдин Хорватия терма жамоаси финалда ўйнашини ким башорат қилганди? Умуман, хорватларнинг шундай натижа қайд этишларини биров кутганмиди?
- Лукаш Подольски: «Нурсиз иштирок нимадандир ишора»
Самарали фаолияти давомида «Бавария», «Кёльн», «Арсенал» клублари ҳамда Германия терма жамоаси тарихида ёрқин из қолдирган асли польшалик ҳужумчи Лукас Подольски охирги вақтларда Японияда яшаб, маҳаллий лигада тўп сурмоқда...
- Хитой турнеси учун самолёт – «космос»!
Криштиану Роналду ўтган йили илк марта Хитой бўйлаб турнега чиққанди...
- «Ўйинчоқ» ЧЛ
мАВСУМЛАР ОРАЛИҒИДАГИ АСОСИЙ КЛУБ ТУРНИРИ ҳаҚИДА
- Янги мавсумда янгича кўриниш
«МЮ»нинг пуштиранг формасига қандай қарайсиз?
- Луис Энрике: «Ўз услубимиздан четлашмаймиз»
Испания қироллик футбол федерацияси аввалги ҳафта мамлакат миллий жамоасининг янги бош мураббийи - Луис Энрикени оммага расман таништирди. Тадбирдан унумли фойдаланишга уринишган журналистлар эса «Барселона»нинг собиқ устозига саволлар билан «ҳужум» уюштиришди...
- Рафаэль Варан: «Ўзга сайёраликларни кўрганман, лекин…»
«Реал» клуби ва Франция терма жамоаси ҳимоячиси Рафаэль Варан бу йил камдан-кам футболчиларга насиб этган ажойиб натижага эришди...
- Мактубингизни олдик: ЎҚИБ ЯНГИ МАҚОЛНИ, ОЧИНГ ЧЕҲРА-ЖАМОЛНИ
Халқимизда ҳикматли сўзлар, пурмағз мақоллар жуда кўп. Ҳар бир халқ мақолини олиб, озгина мушоҳада қилсангиз, унинг маънога лиқ эканлигини дарҳол фаҳмлайсиз.
- Икки хил рамзий терма
ФИФА аввалига мухлислар иштирок этган сўров натижаларига кўра, тузилган ЖЧ-2018 рамзий терма жамоасини эълон қилди...
Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20