Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон ва Португалия Профессионал футбол лигалари ҳамкорликда ишлайди

Ўзбекистон ва Португалия Профессионал футбол лигалари ҳамкорликда ишлайди

  23.07.2018 21:49
  0
  454
Ўзбекистон ва Португалия Профессионал футбол лигалари ҳамкорликда ишлайди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 2019 йилги мавсум учун талабларни кучайтираётгани қайд этилганди. Яъни, келаси йилдан бошлаб Pepsi Суперлиганинг ҳар бир клуби ўз академияси масаласига жиддий эътибор қаратиши шарт. 

Бу борада ташкилот футбол академиялари ривожланган мамлакатлар билан алоқалар ўрнатишда давом этмоқда. Яқиндагина Ўзбекистон ва Португалия Профессионал футбол лигалари ўзаро ҳамкорлик борасида келишувга эришганди. Мазкур иш юзасидан ПФЛ Халқаро алоқалар бўлими вакили Зоҳид Акрамовни Порту шаҳрига жўнатди.

Бугун — 23 июль куни ПФЛ вакили аввалдан белгиланган учрашувга кўра Португалия Профессионал футбол лигаси ижрочи директори Сониа Карнейру ҳамда Юридик масалалар бўйича ижрочи директор Жаоу Мартинс билан кўришди. Эндиликда Португалия Профессионал футбол лигаси маркетинг, медиа, клублар билан ишлаш, трансляция ва бошқа турли масалалар бўйича ўз мутахассисларини Ўзбекистонга юбориб, семинарлар ташкил қилиш ва ўз тажрибаси билан ўртоқлашишга тайёр.

Қўшимчасига, “Порту” футбол клуби академияси билан ҳам ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олинди. Dragon Force номи билан машҳур академия мураббийлари сентябрь–октябрь ойларида Ўзбекистонга ташриф буюриб, ёш футболчиларга “Порту” методикаси асосида футбол сирларини ўргатади. 

 

Маълумот учун, яқиндагина ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг имзоси билан Суперлига клубларига янги штат жадваллари тақдим этилган бўлиб, унда футбол академияси масаласи алоҳида ўрин тутганди. 2019 йилдан бошлаб барча клублар ўз академиясини йўлга қўйишга эътибор қаратади. 


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz