Қайднома

Қидирув

Peps Суперлига: «Пахтакор» «Металлург» устидан ғалабага эришди

Peps Суперлига: «Пахтакор» «Металлург» устидан ғалабага эришди

  23.07.2018 22:42
  0
  476
Peps Суперлига: «Пахтакор» «Металлург» устидан  ғалабага эришди

Ўзбекистон суперлигасидан ўрин олган “Пахтакор” – “Металлург” учрашуви якунига етди. “Пахтакор” стадионида кечган баҳсда мезбонларинг қўли баланд келди.

Учрашув тенг курашлар остида бошланди. Ўйиннинг 24-дақиқасига келиб, мухлислар гол кўришди. Яхшибоевнинг бурчакдан узатган тўпини жамоа ҳужумчиси Тиаго Беззера боши билан дарвозага йўллаб қўйди. Биринчи бўлим шу тариқа якунланди.

Иккинчи бўлимда жамоалар гол уриш учун яхшигина вазиятларга эга бўлишди бироқ ўхшамади, фақатгина 85-дақиқадан бошлаб ҳаммаси ўзгариб кетди. “Пахтакор” сафида Машарипов ўрнига Исмаил Гонсалвеш туширилди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб “Металлург” футболчилари Исмаилни ўз майдонлари ичида йиқитишди. 11 метрлик нуқтага яқинлашган Гонсалвеш зарбада адашмади 2-0. Ўйинга қўшиб берилган вақтда Исмаил ўзоқдан дарвозага зарба йўллаб, ҳисобни йирик 3-0 кўринишига олиб келди.

 Учрашув мезбонларнинг йирик ғалабаси билан якун топди.

Суперлига 18-тур.

“Пахтакор” – “Металлург” (1-0, 3-0)

Голлар:  1:0 – 24 Безерра, 2:0 – 90, пенальти Гонсалвеш, 3:0 – 90+3 Гонсалвеш.

"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Владимир Козак (Фаррух Сайфиев, 74), Шерзод Аъзамов, Егор Кримец, Акмал Шораҳмедов, Азим Аҳмедов, Дилшод Раҳматуллаев, Жалолиддин Машарипов (Исмоил Гонсалвеш, 85), Жасур Яхшибоев, Драган Черан (Жамшид Искандеров, 64), Тиаго Безерра.

"Металлург": Зафар Сафоев, Зоир Жўрабоев (Аброр Ҳусинов, 68), Аброр Тошқўзиев, Жасур Ҳасанов, Ғайрат Умиров, Дониёр Ҳошимов (Шаҳзод Шайманов, 62), Андрей Шипилов, Шерзод Файзиев, Муҳаммад Исаев (Зоҳид Абдуллаев, 78), Баҳодир Пардаев, Отабек Зокиров. 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz