Қайднома

Қидирув

UZREPORT Италия А Серияси ва Миллатлар лигаси ўйинларини намойиш этиш ҳуқуқини қўлга киритди

UZREPORT Италия А Серияси ва Миллатлар лигаси ўйинларини намойиш этиш ҳуқуқини қўлга киритди

  25.07.2018 19:23
  0
  810
UZREPORT Италия А Серияси ва Миллатлар лигаси ўйинларини намойиш этиш ҳуқуқини қўлга киритди

UZREPORT ахборот агентлиги (UZREPORT ТV ва FUTBOL TV) Италия А серияси ва УЕФА Миллатлар лигаси мусобақасининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида трансляция қилиш ҳуқуқини сотиб олди.

Италия чемпионати - А Серия

Италия А сериясининг 2018/19 йилги мавсум учрашувлари 19 августдан бошланади ва 26 майга қадар давом этади. Бу йил, А Серияга қуйи дивизион ҳисобланган Б серияда ғолиб чиққан “Эмполи” жамоаси ва 2-ўрин соҳиби “Парма” қўшилди. Шунингдек, ўтиш баҳсларида “Палермо”ни мағлуб этган “Фрозиноне” жамоаси ҳам А серияда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Туриннинг “Ювентус” жамоаси амалдаги чемпион сифатида ўз унвонини ҳимоя қилиши керак бўлади. Аммо бунинг учун “кекса синьоралар” таркиби анча кучайган ва ўз олдига доим катта мақсадларни қўядиган “Наполи”, “Рома”, “Интер” ва “Милан” каби жамоалар қаршилигини енгиши зарур.

Жаҳон футболининг энг кучли ўйинчиларидан бири, суперюлдуз Криштиану Роналдунинг “Реал” таркибидан “Ювентус” жамоаси сафига келиб қўшилиши ҳам турикликларнинг чемпионлик учун имкониятларини янада оширади, десак муболаға бўлмайди.

Кўпчилик мутахассисларнинг фикрига кўра, Роналдунинг Италия А сериясига ўтиши нафақат “Ювентус”га халқаро майдонда ғалабаларга эришишга, балки бутун Италия футболига аввалги нуфузни қайтаришга ёрдам беради.

Бизнинг телеканал янги мавсумдан бошлаб Италия А сериясининг шиддатли ва курашларга бой ўтиши кутилаётган учрашувларини жонли эфирда эътиборингизга ҳавола қилади!

УЕФА Миллатлар лигаси

УЕФА Миллатлар Лигаси Европанинг миллий терма жамоалари ўртасида ўтказиладиган янги халқаро турнир. Мусобақада УЕФАнинг 55та терма жамоаси иштирок этади.

Ушбу турнирни ўтказиш ғояси УЕФАнинг собиқ президенти Мишел Платинига тегишли. Янги турнирнинг асосий мақсади миллий терма жамоалар ўртасидаги ўртоқлик учрашувларига қизиқишни ошириш, шу билан бирга, янги тижорий имкониятларни яратиш.

Янги мусобақанинг биринчи мавсуми 2018/19 йилларда бўлиб ўтади. Гуруҳ босқичи 2018 йил сентябр-ноябр ойларида, финал босқичи эса 2019 йилнинг ёзида ўтказилади.

Таъкидлаш жоизки, ушбу турнирда ғолиб чиққан терма жамоаларга Евро-2020га 4та йўлланма тақдим этилади, шу билан бирга, анъанавий саралаш ўйинларига 20 та тўғридан-тўғри йўлланма ҳам берилади.

Мусобақа форматига кўра, барча 55та жамоа ЖЧ-2018 якунлари бўйича рейтингдаги ўрнига қараб 4та лига бўйича бўлинади (A, D, C ва D). “А” лигада Европанинг ТОП-12та терма жамоаси иштирок этади. Қолган 12та терма жамоа “B” лигага йўл олса, “С” лигада 15та терма жамоа, “D” лигада эса 16та терма жамоа қатнашади.

Миллатлар лигаси мусобақаси кўплаб мухлислар орасида катта қизиқишга сабаб бўлмоқда. Бу мусобақадан ўрин олган учрашувлар жорий мавсумнинг ҳақиқий безаги бўлишига шубҳа йўқ.

UZREPORT ТV ва FUTBOL TV телеканалларида мавсумнинг энг қизиқарли мусобақаларидан ўрин олган шиддатли учрашувларни жонли эфирда томоша қилиб боринг!


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz