Қайднома

Қидирув

Йилнинг энг ҳайратлантирган футболча соч турмаклари (фотогалерея)

Йилнинг энг ҳайратлантирган футболча соч турмаклари (фотогалерея)

  27.07.2018 00:14
  0
  3559
Йилнинг энг ҳайратлантирган футболча соч турмаклари (фотогалерея)

Бразилиялик Неймар соч турмагини тез-тез ўзгартириб туради, унинг ҳамюрти Марсело эса бу борада анча барқарор - «Реал» вакили афро услубига содиқ. Умуман, футбол юлдузлари орасида антиқа соч турмаги билан ажралиб турадиганлари жуда кўп.

Поль ПОГБА (Франция) - 25 ёш. «МЮ» (Англия) ярим ҳимоячиси

Погба деярли ҳар ой янги соч турмагини намойиш қилишга ўрганиб улгурган. Унинг энг ёрқин ва ноодатий «ижод» намуналаридан бири - бу қизил-лоларанг тусдаги ирокез. Футболчининг бошида шунингдек, чақмоқ ва аланга тасвирини кўриш мумкин.

НЕЙМАР (Бразилия) - 26 ёш. «ПСЖ» (Франция) ҳужумчиси

Бразилиялик юлдуз жароҳатдан кейинги тикланиш жараёнида зерикдими, ҳар ҳолда, шахсий имиджи бўйича яна янги тажрибага қўл урди. Натижада футболчи бошида дум шаклидаги афрогажак пайдо бўлди.

Маруан ФЕЛЛАЙНИ (Бельгия) - 30 ёш. «МЮ» (Англия) ярим ҳимоячиси

Маруаннинг афро услуби - унинг шахсий белгиси. Умуман, футболчи бошидаги улкан «ўрмон» сабаб, неча йилдирки, калака остига олинмоқда. Дейлик, бу йил Бельгия журналларидан бири Феллайнини Микки Маус образида талқин этди.

Артуро ВИДАЛЬ (Чили) - 30 ёш. «Бавария» (Германия) ярим ҳимоячиси

Видаль ҳам экстремал ирокези билан машҳур. Аслида бу услуб футболчилар орасида жуда оммалашган, лекин чилилик юлдуз бунга ҳар доим қандайдир янгилик қўшади.

Стефан ал ШААРАВИ (Италия) - 25 ёш. «Рома» (Италия) ҳужумчиси

Ирокезга мойил яна бир ҳужумчи, фарқи шуки, Стефан бунда сочини нисбатан узайтиради. Бу услуб «фиръавн» номини ҳам олган.

Марек ГАМШИК (Словакия) - 30 ёш. «Наполи» (Италия) ярим ҳимоячиси

Энг телбавор ирокез соҳиби. Марекнинг соч турмаги баъзида ҳаттоки, даҳшат уйғотади, гоҳида енгил кулгу...

Марио БАЛОТЕЛЛИ (Италия) - 27 ёш. «Ницца» (Франция) ҳужумчиси

СуперМарио соч турмагини тез-тез янгилаш бобида Поль Погба олдига тушолмасада, бу борада ўзига яраша «мавқе»га эга. «Бебош» Балотелли апрель ойида бошига шундай «жило» бердики, таърифга тил ожиз.

Давид ЛУИЗ (Бразилия) - 31 ёш. «Челси» (Англия) ҳимоячиси

Анчадан буён ўз услубига содиқ қолаётган футболчи. Жингалак «гулдаста» - Луизнинг кўп йиллик «ташриф қоғозчаси».

МАРСЕЛО (Бразилия) - 29 ёш. «Реал» (Италия) ҳимоячиси

Бразилия футболининг яна бир ёрқин вакили. Унинг оригинал услуби дарҳол кўзга ташланади. Умуман, Мерселони қайсидир футболчи билан адаштириб юбориш мумкин эмас.

Кайл БЕКЕРМАН (АҚШ) - 36 ёш. «Реал Солт-Лейк» (АҚШ) ярим ҳимоячиси

Айтишларича, бу футболчи табиий сочини парваришлашда қўшимча воситалардан усталик билан фойдаланади. Самараси эса чакки эмас.

АФРИКАЛИКЛАР ДОИМО ОЛДИНДА

Африкалик футболчилар антиқа соч турмакларининг асосчилари ҳисобланишади. Бу фикрни тасдиқлайдиган мисоллар кўп.

Асамоа ГЬЯН (Гана) - 32 ёш. «Қайсариспор» (Туркия) ҳужумчиси

Ҳужумчи ўз бошида «3» рақамини акс эттиришни хуш кўради. Зеро, Асамоа кўплаб клублар ва Гана миллий жамоасида айнан шу рақам остида тўп сурган.

Доминик ОДУРО (Гана) - 32 ёш. «Монреаль Импакт» (Канада) ҳужумчиси

Афрогажакли ирокез - бундан «ижод» дунёдаги ҳеч бир футболчи хаёлига келмаган бўлса керак. Қаранг, кардиограмма натижаларини эслатувчи чизиқлар...

Пьер-Эмерик ОБАМЕЯНГ (Габон) - 28 ёш. «Арсенал» (Англия) ҳужумчиси

Ноодатий ирокезнинг яна бир ўзгача варианти. Габон терма жамоаси етакчиси бу соч турмагини Лондоннинг «Арсенал» клуби сафига қўшилганидан кейин ўйлаб топди.

Риёд МАҲРЕЗ (Жазоир) - 27 ёш. «Лестер Сити» (Англия) ярим ҳимоячиси

Африкаликларга хос бўлмаган услуб. Риёднинг бу борадаги диди чакки эмас.

Элдон РАМУШ (Кабо-Верде) - 29 ёш. «Витория Гимараиш» (Португалия) ярим ҳимоячиси

Кабо-верделик ўйинчилар асосан афро услубига мойиллар. Элдон эса соч турмаги масаласида Африка ва Европа услубини уйғунлаштирган...

Абдуллохон ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz