Қайднома

Қидирув

Самвел Бабаян жамоаси ЕЛ саралашининг кейинги босқичига йўлланмани деярли нақд қилди

Самвел Бабаян жамоаси ЕЛ саралашининг кейинги босқичига йўлланмани деярли нақд қилди

  27.07.2018 09:31
  0
  999
Самвел Бабаян жамоаси ЕЛ саралашининг кейинги босқичига йўлланмани деярли нақд қилди

Самвел Бабаян раҳбарлик қиладиган Латвиянинг «Спартак» клуби Сан-Маринонинг «Ла-Фиорита» клубини йирик – 6:0 ҳисобида мағлуб этди.

Мазкур ғалаба билан юрмалаликлар саралашнинг кейинги, 3-босқичига йўлланмани деярли нақд қилишди. «Црена Звезда» - «Судува» учрашуви ғолиби «Спартак»нинг навбатдаги рақиби бўлиши мумкин.

Маълумот учун, терма жамоамиз собиқ бош мураббийи Юрмала клубида спорт директори лавозимида фаолият олиб бормоқда.

ЕВРОПА ЛИГАСИ. 2-САРАЛАШ БОСҚИЧИ. 1-ЎЙИН

«СПАРТАК ЮРМАЛА» (Латвия) - «ЛА-ФИОРИТА» (Сан-Марино) – 6:0 (3:0)

26-июль. Юрмала.  «Слока» стадиони. 3000 томошабин.

Ҳакам: Виталий Мешков (Россия).

Голлар: Евгений Кобзарь (6, 26), Артемий Малеев (20), Ингус Шлампе (64), Ариагнер Смит (66), Ингар Стуглис (73).

«Спартак Юрмала»: Евгений Неругал, Гинтс Фрейманис, Александар Косорич, Марцис Осс, Олег Дмитриев, Артемий Малеев (Ингар Стуглис, 71), Ингус Шлампе, Витор Фаиска, Диего Агирре (Ричардс Корзанс, 53), Денис Давыдов (Ариагнер Смит, 17), Евгений Кобзарь.

Жавоб учрашув 2 август куни бўлиб ўтади.

 


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz