Қайднома

Қидирув

Балли «самурайлар» ёхуд иродали Япония термаси ҳақида!

Балли «самурайлар» ёхуд иродали Япония термаси ҳақида!

  29.07.2018 06:39
  0
  275
Балли «самурайлар» ёхуд иродали Япония термаси ҳақида!

ЖЧ-2018 гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтган ягона Осиё вакили Япония термаси нимчорак финалда юлдузларга бой Бельгиядан енгилган бўлса-да, Осиё кубоги-2019даги гуруҳдошларимизнинг ўйини кўпчиликда илиқ таассурот қолдирди.

Япония турнирда 4та ўйин ўтказган бўлса, фақат Польшага қарши баҳсда тактик схема туфайли мағлубиятга учради. Жамоа кейинги   босқичга чиқиш учун ўйиннинг охирида олдинга ўтишга таваккал қилмади. Колумбия билан 1-тур ўйини Осиё жамоалари кўпроғига умид қилиши учун асос борлигини кўрсатди.

Ўта мураккаб гуруҳдан чиққан «самурайлар» тактик ишланмалар туфайли натижа кўрсатишди. Акиро Нишино Япония термасида атиги 7та ўйинда ишлаган бўлса-да, ёрқин таассурот қолдирди.

Япония термаси вакилларини ўз юртларида минглаб мухлислар кутиб олишди. Футболчилар учун бундан ортиқроқ рағбат бормикан? Дарҳол бош мураббий Акиро Нишино ва терма сардори Макото Хасебе иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Унга кўра, Нишино миллий жамоа бош мураббийлигидан кетди. Бундан ташқари, Макото Хасебе, Кейсуке Хонда ва Готоку Сакаи ҳам термадаги фаолиятларига якун ясашди.

Хонда узоқ йиллардан бери японларнинг севимли ўйинчиларидан бири саналади. Кейсуке ЦСКАда тўп сурганида, унинг кўплаб мухлислари Москвага келиб, ўйинни томоша қилишганди. У ўз юртининг ишончини қозона олган.

Бу йилги чемпионатда унинг 90 дақиқа тўп суролмаслигини кўпчилик яхши биларди. Аммо қисқа вақт бўлса ҳам, у майдонда жуда сифатли даражада ҳаракатланди. Бельгияга қарши учрашувда тезкор ўйнади, Сенегал дарвозасига гол урди ва Колумбия билан баҳсда самарали узатма берди. Умуман олганда, ишини аъло даражада бажарди.

Унинг ҳисобида терма жамоа учун ўтказилган 97та ўйин ва 37та гол бор. Агар японлар финалга чиққанида, Хонда иштирокидаги учрашувлар сони 100та бўлармиди?!

Хасебе - терма фахрийси, муҳим ўйинчилардан бири. У миллий жамоанинг 114та баҳсида иштирок этган. 2008 йилдан буён Германия Бундеслигасида тўп сураётган 34 ёшли ярим ҳимоячи «Айнтрахт» (Ф) сафида ўз ўрнини янада мустаҳкамламоқчи.

Германиянинг «Гамбург» клубида ўйнаётган 27 ёшли Готоку Сакаи термадан кетаётганини ўз ўйинида пасайиш юзага келгани билан изоҳлади: «Охирги пайтларда ўз ўйинимдан қониқмадим, шу боис миллий жамоадан кетишга қарор қилдим», - деди Япония термаси сафида олти йил тўп сурган футболчи. У шу вақт мобайнида 42та учрашув ўтказди.

Япониянинг ЖЧ-2018га борган таркиби

Дарвозабонлар

Туғ.санаси

Ў

Г

Клуби

Ў

Г

С

1

Эйжи Кавашима

20.05.83

88

-

Мец (Франция)

4

-

1

12

Масааки Хигасигути

12.05.86

5

-

Гамба Осака

-

-

-

23

Косукэ Накамура

27.02.95

4

-

Касива Рейсол

-

-

-

Ҳимоячилар

Туғ.санаси

Ў

Г

Клуби

Ў

Г

С

2

Наомити Уэда

24.10.94

4

-

Кашима Антлерс

-

-

-

3

Гэн Сёзи

11.12.92

15

1

Кашима Антлерс

3

-

-

5

Юто Нагатомо

12.09.86

109

3

Галатасарой (Туркия)

4

-

-

6

Ватару Эндо

09.02.93

12

-

Урава Ред Даймондс

-

-

-

19

Хироки Сакаи

12.04.90

47

-

Марсель (Франция)

4

-

-

20

Томоаки Макино

11.05.87

33

4

Урава Ред Даймондс

1

-

1

21

Готоку Сакаи

14.03.91

42

-

Гамбург (Германия)

1

-

-

22

Мая Ёшида

24.08.88

86

10

Саутгемптон (Англия)

4

-

-

Ярим ҳимоячилар

Туғ.санаси

Ў

Г

Клуби

Ў

Г

С

4

Кэйсукэ Хонда

13.06.86

98

37

Пачука (Мексика)

3

1

-

7

Гаку Шибасаки

28.05.92

22

3

Хетафе (Испания)

4

-

1

8

Гэнки Харагучи

09.05.91

36

7

Фортуна Д (Германия)

3

1

-

10

Шинжи Кагава

17.03.89

95

31

Боруссия Д (Германия)

3

1

-

11

Такаши Усами

06.05.92

26

3

Фортуна Д (Германия)

2

-

-

14

Такаши Инуи

02.06.88

31

6

Бетис (Испания)

4

2

1

16

Хотару Ямагучи

06.10.90

45

2

Сересо Осака

3

-

-

17

Макото Хасэбэ

18.01.84

114

2

Айнтрахт Ф (Германия)

4

-

1

18

Рёта Осима

23.02.93

5

-

Кавасаки Фронтале

-

-

-

Ҳужумчилар

Туғ.санаси

Ў

Г

Клуби

Ў

Г

С

9

Шинжи Оказаки

16.04.86

116

50

Лестер (Англия)

3

-

-

13

Ёсинори Муто

15.07.92

25

2

Майнц (Германия)

1

-

-

15

Юя Осако

18.05.90

33

8

Кёльн (Германия)

4

1

-

Янги бош мураббий: Хажиме Морияцу.

1968 йил 23 августда Какегава шаҳрида таваллуд топган. 1987-2001 йилларда «Санфречче Хиросима», 2002-2003 йилларда «Вегальта Сендай» клубларида ярим ҳимоячи позициясида тўп сурган. 1992-1996 йилларда Япония терма жамоаси сафида 35та ўйин ўтказиб, 1та гол урган.

2012-2017 йилларда «Санфречче Хиросима» клубини, сўнгги 1 йил давомида 23 ёшгача бўлган футболчилардан тузилган Япония термасини бошқарди. ЖЧ-2018дан сўнг Япония ФА уни миллий жамоа бош мураббийи вазифасини бажарувчи этиб тайинлади.

ФАРРУХБЕК тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz