Қайднома

Қидирув

ЖЧ-2018: жамоавий ва шахсий натижалар

ЖЧ-2018: жамоавий ва шахсий натижалар

  30.07.2018 00:16
  0
  1771
ЖЧ-2018: жамоавий ва шахсий натижалар

ЖЧ-2018 якуни бўйича турли статистик маълумотлар тайёр бўлди. Soccer.ru эса шу кўрсаткичлардан келиб чиқиб, турли номинациялар бўйича лауреатларни эълон қилди.

Хўш, қайси жамоа ва футболчилар мундиалда яхши ва ёмон натижалар билан ёдда қолишди?

Қуйидаги фактлар худди шу мавзуга бағишланади.

ЖАМОАЛАР

Энг кўп гол. Бельгия термаси - 16та гол.

Энг кам гол. 12та жамоа иккитадан гол урди. Улар орасида Германия ҳам бор.

Интизом. Хорватия термаси ЖЧнинг энг «қўпол» жамоаси - 15та «сариқ». Саудия Арабистонида эса гуруҳ босқичида атиги битта огоҳлантириш бўлди.

Зарбалар. Германия термаси - бир ўйинда ўртача 24та зарба.

Тўпга эгалик қилиш. Испания термаси - 69,2 фоиз.

Узатмалар аниқлиги. Испания термаси - 91 фоиз.

Ҳаводаги кураш. Россия термаси - бир ўйинда ўртача 31та ҳолатда устунликка эришилди.

Дриблинг. Нигерия термаси - ҳар бир ўйинда 16 марта алдаб ўтиш ҳолати.

ФУТБОЛЧИЛАР

Энг яхши тўпурар. Гарри Кейн (Англия) - 6та гол.

Энг яхши ассистентлар. 16 футболчи 2 мартадан самарали узатма йўллаган. Улар орасида Дзюба, Головин, Гризманн, Месси, Азар, Де Брюйне, Хамес, Коу-тиньо кабилар бор.

«Гол+пас». Гарри Кейн (6Қ0) ва Антуан Гризманн (4+2) - 6 очкодан олишди.

Зарбалар устаси. Неймар (Бразилия) - 26та зарба. Иккинчи ўринда Коутиньо (23та зарба).

Дриблинг устаси. Эден Азар (Бельгия) - 40та самарали алдаб ўтиш (эффект - 77 фоиз).

Ҳаводаги кураш устаси. Артём Дзюба (Россия) - жами 76 марта «иккинчи қават»даги курашда ғолиб чиққан.

«Пас-мен». Серхио Рамос (Испания) - 508та узатма. Финалда тўп сурган Лука Модрич иккинчи бўлди - 485та пас.

Устара каби ўткир. Киран Триппьер (Англия) - 24та хавфли узатма. Де Брюйне ва Неймар ҳисобида 23тадан ўткир узатма бор.

Халоскорлар. Гильермо Очоа (Мексика) ва Тибо Куртуа (Бельгия) - 25тадан «сэйв».

Тўпни олиб қўйиш. Каземиро (Бразилия) - 17та ҳолатдаги устунлик.

Тўпни эгаллаб олиш. Нголо Канте (Франция) ва Роман Зобнин (Россия) - 20тадан ҳолатдаги устунлик.

Тўпни «ҳайдаш». Сергей Игнашевич (Россия) ва Рафаэль Варан (Франция) - 44 мартадан тўпни ўз жарима майдончаларидан узоқлаштиришган.

«Блок» устаси. Андреас Гранквист (Швеция) - 13та ҳолатдаги устунлик.

Энг «сариқ». Себастьян Ларссон (Швеция) - 3та огоҳлантириш. Бу кўрсаткич бўйича мундиалда ягона футболчи бўлди.

«Қизиллар». Жами 4та. Карлос Санчес (Колумбия), Игорь Смольников (Россия), Жером Боатенг (Германия) ва Микаэль Ланг (Швейцария) ҳакам томонидан қизил карточкага муносиб кўрилдилар.

Абдуллохон ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz