Қайднома

Қидирув

Рафаэль Варан: «Ўзга сайёраликларни кўрганман, лекин…»

Рафаэль Варан: «Ўзга сайёраликларни кўрганман, лекин…»

  30.07.2018 06:17
  0
  4169
Рафаэль Варан: «Ўзга сайёраликларни кўрганман, лекин…»

«Реал» клуби ва Франция терма жамоаси ҳимоячиси Рафаэль Варан бу йил камдан-кам футболчиларга насиб этган ажойиб натижага эришди. Яъни қандайдир 2 ой оралиғида Европа Чемпионлар Лигаси ҳамда жаҳон чемпионати ғолибига айланди.

Рафаэль зафарли мундиалдан қайтгач, «Экип» нашри мухбирларига интервью бериб, ўз ўйин услуби ва Франция миллий жамоаси тактикаси хусусида гапирди.

Варан шунинг баробарида ОАВ вакилларига бироз эътироз ҳам билдирди: «Очиғи, мендан Серхио Рамос каби ўйнашни сўрашса, аччиғим келади».

Ўйин услуби ва Рамосга тақлид

- Баъзан мендан худди Серхио Рамос каби тўп суришимни сўрашади: тажовузкорроқ ҳаракатланишимни, қайсидир жиҳат бўйича бироз ўзгаришимни... Ваҳоланки, шу пайтга қадар ўз услубимда тўп суриб келяпман ва ўйлашимча, у чакки эмас. Умуман, мени ўзгартиришга жуда кўп уринишди.

Лекин бундай ҳаракатлар асабимга тегади. Дейлик, вақтида Рамосдан кимгадир ўхшашни талаб қилишганмикан? Уни ўз ҳолича қабул қилишади - Серхио Рамос. Хуллас, мени ҳам қандай бўлсам, шундай қабул қилишларини хоҳлардим.

Шахсий характери, табиати

- 7 ёшимдан бошлаб, мени яхши бола сифатида таърифлаб келишяпти. Ҳа, бу ёқимли, аммо ўзимга яраша харатерим - табиатим йўқ эмас ва барчаси ҳар доим кўзга ташланган. Ҳа, табиатан самимий, дўстпарвар йигитман.

Шунинг баробарида бошқа хислатларим ҳам йўқ эмас, албатта. Мисол учун, қатъий характерга эга бўлмаганимда, «Реал»да узоқ ўйнай олмасдим. 7 йилдан буён  «Мадрид»да фаолият юритаётган эканман, демак, ўзига хос табиатдан бебаҳра қолмаганман.

Килиан Мбаппега таъриф

- Шу пайтга қадар футбол оламида икки нафар ўзга сайёра вакилига дуч келгандим. Аммо бунчалик навқиронини илк бора учратдим.

Дейлик, Килиан билан тактика масаласида гаплашсам, сўзимни тугатишимдан олдин фикримни тўлиқ илиб олади! Қиёси йўқ истеъдод!

Жаҳон чемпионати финали

- Жамоада кенгашиб олиш зарурати туғилса, бунга доимо шайман, энг оғир паллаларда ҳам. Яширишнинг ҳожати йўқ, Москва финали танаффусида ёш жамоамиз кучли босим остида қолди.

Шунда йигитларга дангал мурожаат қилдим: «Тўхтанглар, ахирҳаммасижойида-ку, кайфиятнитуширишгаасосйўқ. Мана, биринчи бўлим ортда қолди ва 2:1 ҳисобида олдинда боряпмиз. Нега энди асабийлашишимиз керак?»

«Олтин тўп»

- Футбол - жамоавий спорт тури. Шундай экан, аввало, жамоавий натижалар ҳақида ўйлаш керак. Шахсан мен индивидуал тарзда шон-шуҳрат сари интилмайман асло. Лекин қачондир «Олтин тўп»ни менга раво кўришса, табиийки, совринни рад этмайман, албатта. Умуман, «Олтин тўп»ни қўлга киритиш-киритмасликда ҳаммаси турли критерияларга боғлиқ...

Агар соврин футболчининг майдондаги хизматларига қараб берилса, бу борада кўнглим тўқ. Аммо шуниси борки, ҳимоячининг «Олтин тўп» лауреатига айланиши мисли кўрилмаган даражада қийин. Бунинг учун қандайдир оламшумул қаҳрамонлик кўрсатиш талаб этилади.

Франция терма жамоаси тактикаси

- Ҳамма кўрди, биз жаҳон чемпионатида ўта совуққонлик билан ўйнадик. Ҳа, мусобақада энг томошабоп ўйинни намойиш этмаётганимизни тушуниб турдик. Лекин шунинг баробарида ўйинимиз энг зерикарлиси эмаслигини ҳам билдик.

Ўзи ЖЧдек йирик турнирларда кўп нарсани тактик ёндашувнинг тўғри ёки нотўғрилиги ҳал қилади.

Ўйин ва ишга муносабат

- Айни пайт терма жамоамизда яққол етакчи йўқ. Хусусан, Поль Погба ҳам, Антуан Гризманн ҳам - дружинамизнинг бир бўлаги. Мана, барчамиз майдондаги ролларни бўлишиб олган ҳолда, олдимизга қўйилган вазифани ажойиб тарзда уддаладик.

Дейлик, Антуан қайси вазиятда нима қилиш кераклигини яхши билади ва зиммасидаги вазифа - гол уриш миссиясини аъло даражада бажарди. Қолганлар ҳақида ҳам худди шу гапларни такрорлашим мумкин.

Содиқ СОБИР тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz