Бугун айрим юртдошларимиз порахўрлик туфайли суд залида жавоб беряпти. Бундан тўғри хулоса олиш, айниқса, оилада фарзандларимизга порахўрликнинг жирканчлиги, унинг хавфи тўғрисида кўпроқ тушунча беришимиз зарур. Унинг ортидан кимдир ишга, кимдир ўқишга жойлашишни умид қилади. Охир оқибат қонун олдида жавоб бериб, яқинлари, маҳалла аҳли олдида уятга қолади.
Тохир Муминов ҳам худди шу жинояти туфайли жавобгарликка тортилди. У вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги Фарғона шаҳар футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори лавозимида ишлаб жирканч ишга қўл урди. Ўғли ва жиянини мазкур футбол мактабига ўқишга киритиш истагида юрган Э.Пармонованинг илтимоси унга қўл келди. Нақд 600 АҚШ долларига асосланган “савдо”га рози бўлса Пармонованинг ўғли ва жияни шу мактаб ўқувчиларига айланиши мумкинлигини таъкидлади.
Ҳолат юзасидан Э.Пармонова Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК Департаментининг Фарғона шаҳар бўлими бошлиғига ариза билан мурожаат этиб, қонуний чора кўришни сўрайди. Давлат хавфсизлик хизмати ва Департамент ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-назорат тадбири туфайли жиноятнинг олди олинди. Т.Мўминов Э.Пармоновадан келишилган пулнинг 500 АҚШ долларини олаётган вақтда қўлга тушди.
Мактаб-интернат фаолиятининг барча йўналишлари юзасидан умумий раҳбарлик қилиш, ўқув жараёнини ташкиллаштириш, меҳнат интизомини назорат қилиш, таълим муассаси ҳисоботларини тайёрлаш, буйруқлар чиқариш, ишга олиш ва ишдан бўшатиш, мактабнинг молиявий хўжалик фаолиятини биринчи имзо қўйиш ҳуқуқи билан бошқариш ва яна бир қанча ваколатларга эга бўлган Т.Муминов устоз ва раҳбар номини оқлай олмади. Қўл остидаги ходимлар ва ҳамкасбларга ибрат кўрсатмади. Унинг юқоридаги қилмиши Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилиниб, айбдор деб топилди.
Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди Тохир Муминовга нисбатан 1 йил муддатга мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш баравари миқдорида жарима жазосини тайинлади.
Манба: haqiqat.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20