Қайднома

Қидирув

Златан Ибрагимович: «Нонуштада Швеция, ланчда Европа, тушликда эса бутун дунёни забт этаман»

Златан Ибрагимович: «Нонуштада Швеция, ланчда Европа, тушликда эса бутун дунёни забт этаман»

  04.08.2018 05:57
  0
  1187
Златан Ибрагимович: «Нонуштада Швеция, ланчда Европа, тушликда эса бутун дунёни забт этаман»

Златан Ибрагимович 36 ёшга тўлди. У ҳамон ўз голлари ва интервьюлари билан ажаблантиришда давом этмоқда. Яқинда швециялик футболчи ўз ҳомийларидан бўлган Visaга интервью берди.

- Ёшингиз ўтиб боряпти...

- Нима? Мен ёшаряпман. Бу фақат рақамлар. Ҳали ёшман ва бошқаларни қаришга мажбур қиляпман.

- Ҳа, майдонда кўрдик.

- Унинг ташқарисида ҳам.

- Футболчилик фаолиятингизни якунлаганингиздан сўнг нима билан машғул бўлмоқчисиз?

- Мен келажакни режалаштирмайман. Агар шундай қилсам, ҳамиша нимадир рўй беради. Шу боис ҳам бошимни ҳали бўлмайдиган ишлар билан қотирмоқчи эмасман. Ҳаммасини шундоқ қабул қиламан. Баъзида сюрпризлар учраб туради. Лекин ҳаётдан лаззат оламан.

Баъзида ортга қараб, дунёни қандай эгаллаганимни кўраман. Нонушта пайти Швецияни, ланчда Европани, тушликда эса бутун дунёни забт этаман. Лаҳзалардан лаззатланаман. Лекин кўп эмас. Кейин яна олдинга интиламан. Мени ҳеч ким тўхтата олмайди, чунки тутқич бермайман.

- Ёш футболчилар кўп сўрашади: нима муҳим - иқтидорми ёки тинимсиз меҳнат?

- Ҳозир ўзимга қарши бораман. Футбол юлдузлари фақат шунинг учун қўлларида тўп билан туғилишганини айтишганини кўп бора эшитганман. Мен эса болалигимда тўпга ўхшаш пайпоқ тепардим. Шундай даражага чиқишимга тинимсиз меҳнатларим сабабдир.

Одамларнинг қандайдир қобилият соҳиби сифатида туғилишига ишонмайман. Сиз қайсидир жойда бўлиш учун ишлайсиз. Нимагадир эришиш учун қанчадир вақтингизни сарф­лашингизга тўғри келади. Айтайлик, журналист бўлиб туғилганингиз учун журналист бўлмагансиз.

- Тўғри.

- Иккимизнинг орамиздаги фарқ: сизда томошабинлар, менда кузатиб борувчилар бор. Тўхтанг, адашдим. Сизда томошабинлар ва кузатувчилар бор. Менда эса Златанга, менинг динимга ишонадиганлар бор.

- Златан дини деганда нимани назарда тутяпсиз?

- Ибракадабра!

- Ҳозир футбол бутсаларини кўплаб ишлаб чиқаришмоқда. Лойиқ тушадиганини топиш муҳимми?

- Гап пойабзалда эмас. Ҳаммаси ўзингизга боғлиқ.

- Бутса лойиқ тушмаса-чи?

- Мен умуман пойабзалсиз ҳам ўйнашим мумкин. Энг мухими, ўйлашим, бошим, миям ва икки оёғим. Бутса эса шунчаки материал.

- Ёш футболчиларга қандай хато қилмасликларини маслаҳат берардингиз?

- Мендай бўлишларини. Футболдан роҳат олиш керак. Албатта, қайсидир ҳолатда ўйин жиддийлашиб кетади. Ўша жараёнда ҳаммаси ўзингизга эмас, балки жамоа, мураббий ва вазиятга боғлиқ бўлиб қолади. Лекин барибир, футболдан роҳатланиш лозим. Вазият жиддий бўлганда ҳам лаззатланинг. Босимни ҳис қилмай, ҳамиша ўзингизга ишонинг.

Бошқаларнинг фикрларига эътибор қаратманг. Хато қилишда давом этинг. Айнан ўша хатолар орқали ўрганасиз. Ҳеч ким идеал эмас. Мен Златанман, ўзимга ишонаман. Бироқ мен ҳам бенуқсонмасман. Ўзим ишонган нарсани қиламан, бошқалар ишонганини эмас. Оддий одам менчалик зўр бўла олмайди.

- Яхши-яхши.

- Хавотирланманг, сиз ҳам менга ишонадиган бўлиб қоласиз. Балки бунинг учун яна бир-икки дақиқа кифоя қилар.

- Бу ерга келишимдан олдин ҳам сизга ишонганман.

- Йўқ, унгача кузатувчим эдингиз. Энди эса ишонадиган бўласиз. Бу интервьюдан сўнг мухлисларингиз сони кўпаяди, машҳур шахсга айланасиз.

Ҳ.АТАВУЛЛАЕВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

«ИНТЕРФУТБОЛ» газетасининг 14-августдаги сешанба сони

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz