Қайднома

Қидирув

Винисиус Жуниор: «Реал»га мослашишим осон кечяпти»

Винисиус Жуниор: «Реал»га мослашишим осон кечяпти»

  05.08.2018 06:17
  0
  1625
Винисиус Жуниор: «Реал»га мослашишим осон кечяпти»

Яқинда Мадриднинг «Реал» клуби бразилиялик ёш иқтидор эгаси Винисиус Жуниор билан шартнома имзолади.

Ушбу футболчи «Қироллик клуби»даги биринчи интервьюсини Realmadrid TV канали ва Realmadrid.com сайтларига берди. Қуйида ана шу суҳбатни ўқишингиз мумкин.

- Ҳаётингиздаги муҳим кунларнинг бирида ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

- Жуда бахтлиман ва ўзимдан қониқяпман. «Реал» футболчиси бўлишдан фахрланаман. Бу ерда жуда бахтиёр бўлишимга шубҳам йўқ. Мадрид клубига келишим биланоқ ўзига хос ҳиссиётларга эга бўлдим.

- Сиз кўпроқ дриблингларга эътибор қаратасиз. Умуман олганда, ўзингизга қандай таъриф берасиз?

- Мен бразилча услубдаги, дриблингларга бой бўлган ёқимли футбол ўйнайман.

- Мадриддаги дастлабки кунларингиз ҳақида нима дея оласиз?

- Машғулотлар фантастик тарзда ўтмоқда. Бразилия футболини эслатиб юборади. Тобора жамоадошларимга ёқиб боряпман.

- Дўстларингиз ва оила аъзоларингизга бу ерда кўрганларингизни қандай таърифладингиз?

- Худди оиламдагилар каби, танишларим ҳам мендан хурсандлар. Барча бу ерда бўлиш қандайлигига қизиқмоқда. Уларга жаҳоннинг энг яхши клубида юлдуз футболчилар билан бирга ўйнашдан яхшиси йўқ дедим.

Мослашишим осон кечяпти. Фақатгина одамлар тез гапирганда тушунмай қоляпман. Ишончим комил, ушбу ажойиб жамоада бахтиёр бўламан.

- «Реал»да муваффақият қозониш борасида Марсело қандай маслаҳатлар берди?

- Бу ерда ўйнаш менга ёқиб қолишини таъкидлади. Унинг айтишича, «Реал»да кўп йиллар қолишни хоҳлаб қоларканман. Марсело ҳамма соҳада ёрдам беришини билдирди. Агар у ютган совринларнинг ярмини қўлга киритсам, ўзимни бахтиёр ҳис қиламан.

- «Реал»даги келажагингизни қандай кўришни истардингиз?

- Мадридликлар сафида бир нечта совринларни қўлга киритган йилни тасаввур қиляпман. Ҳамиша кўплаб кубокларни ютишни истаганман. Айниқса, «Реал» сафида Чемпионлар Лигасида зафар қучмоқчиман.

- Мухлисларга тилакларингиз...

- Жаҳоннинг энг яхши клуби либосини кийганимдан фахрланаман. Мухлисларга улар учун кўплаб совринларни қўлга киритишга ваъда бераман. Барчангизни қучиб қоламан. Hala Madrid!

А.Аҳмедов тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz