Қайднома

Қидирув

Максим Шацких клуби – 8 ёшда

Максим Шацких клуби – 8 ёшда

  06.08.2018 00:21
  0
  1006
Максим Шацких клуби – 8 ёшда

18 июль куни Украина клублари легионер футболчилари учун ташкил этилган тўп­урарлар клуби саккиз ёшга тўлди. Унинг асосчиси Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Максим Шацких ҳисобланади.

Айнан у Украина чемпионатида хорижлик футболчилар орасида биринчи бўлиб 100та гол урганди. Махсус мухбиримиз Виктор Хохлюк Шацкихнинг фаолияти ҳақида сўз юритади.

Максим Калининграднинг «Балтика» жамоасида тўпурарлик қобилиятини намойиш қилганди. Натижада ёш футболчига Киевнинг «Динамо» жамоаси скаутлари эътибор қаратишди. Ўша пайтда киевликлар «Милан»га ўтиб кетган Андрей Шевченкога ўринбосар қидириш билан банд эдилар.

Хуллас, 1999 йилнинг 24 июль куни Максим Шацких Украина чемпионатининг 3-туридан ўрин олган «Карпати»га қарши ўйинда (3:0) дебютини нишонлади. Ўшанда у тажрибали ҳимоячи Владимир Езерскийнинг ўрнига майдонга туширилганди.

Орадан тўрт кун ўтиб, ЕЧЛ квалификацион раундидан ўрин олган «Жальгирис»га қарши учрашувда у «дубль» муаллифига айланди. Ўша баҳсда «Динамо» 2:0 ҳисобида зафар қучганди. Айнан шу ўйинда у киевликлар сафидаги голлари ҳисобини очганди.

«Динамо»даги дебют мавсумида Максим 44 ўйинда 29та гол уришга эришди. Украина чемпионатида эса 25та учрашувда майдонга тушиб, 20та тўп киритган. Шу тариқа у чемпионат тўпурари бўлди. 2002-2003 йиллар мавсумида ҳам Шацких Украина чемпионати тўпурарига айланган. Бу сафар 29 ўйинда 22та гол урганди.

«Динамо»даги 10 мавсум ўзбекистонлик футболчининг фаолиятидаги энг муваффақиятлиси бўлди. Киевликлар сафида у олти марта (2000, 2001, 2003, 2004, 2007, 2009) мамлакат чемпионлигини нишонлади.

5 бор (2000, 2003, 2005, 2006, 2007) Украина кубоги ва икки марта (2004, 2006) Украина Суперкубоги соҳибига айланди. Айнан «Динамо»да Максим Европа даражасидаги юлдузга айланди. У «кўҳна қитъа» клубларига қарши ўйинларда 23та гол уришга эришди.

«Динамо» сафида Шацких 328та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини 142 марта аниқ нишонга олган. Шундан 97тасини чемпионатда, 23таси еврокубокларда ва 22таси Украина кубоги баҳсларида урилган.

У «Динамо»даги 100-голини 2004 йилнинг 23 ноябрида Римнинг «Рома» жамоаси дарвозасига урганди. Учрашувнинг 82-дақиқасида Максим Иван Пелиццоли дарвозасини ишғол қилганди. Учрашувда киевликлар 2:0 ҳисобида зафар қучишган.

«Динамо»дан кетиш нафақат Максим, балки жамоа мухлислари учун ҳам кутилмаган бўлганди. 2009 йилнинг 26 май куни Украина чемпионатининг сўнгги турида «Динамо» Донецкнинг «Шахтёр» клубига қарши баҳс олиб борди.

Ўшанда киевлик мухлислар Шацкихга миннатдорчилик тариқасида каттакон баннер кўтаришганди. Ўшанда баннерга «Қирувчи МАХ 16. 328та жанговар учиш, 142та нишон» деб ёзилганди. Бироқ ўша учрашувда киевликлар бош мураббийи Юрий Сёмин Максимни майдонга туширмаганди.

Кейинчалик Шацких билан учрашганимда, унга легионер тўпурарлар клубини ташкил қилиш ғоясини айтгандим. Клуб ташкил қилинганидан бир неча йил ўтгач, Макс интервьюларининг бирида шундай деганди:

«2010 йилнинг июли. Ўшанда Киевнинг «Арсенал»ида ўйнардим. Луганскда маҳаллий «Заря»га қарши тўп сургандик. Ғалаба қозонганмиз. Ўйин охирида пенальтидан гол ургандим. Учрашувдан сўнг маҳаллий журналистларга интервью бераётгандик.

Улардан бири, эсда қоларли фамилиялиси - Хохлюк бир нечта саволлардан сўнг тўпурар-легионерлар клубини ташкил қилишим кераклигини айтди. Албатта, у барчасини яхшилаб тушунтирди. Ўшанда ҳам, ҳозир ҳам бундай ғояларга қарши чиқмадим».

Кейинчалик Максим Қозоғистоннинг «Локомотив» (Астана), Киевнинг «Арсенал» (23та гол), Одессанинг «Черноморец» ва Ужгороднинг «Говерла» жамоаларида тўп сурди. Закарпатья жамоасида у профессионал фаолиятини якунлади.

Бугунги кунда Максим Шацких Украинада энг кўп гол урган (барча турнирларда 171та гол) хорижлик футболчи бўлиш билан бирга, хорижда энг кўп гол урган ўзбекистонлик футболчи ҳамдир. У иккинчи тўпурар Улуғбек Бақоевдан 60та кўп гол урган. Максимда 183та, Улуғбекда 123та.

Бугунги кунда Украинада ўйнаётган легионерлардан «Шахтёр» вакиллари Жуниор Мораес ва Тайсон Максимга етиб олишлари мумкин. Ҳозирда Мораес ҳисобида 71та, Тайсонда эса 54та гол бор. 2016 йилнинг октябрида Луганскда қийин вазиятга тушиб қолганман. Икки нафар қуролланган шахс уйимга бостириб киришган. Улар буюрган ишни қилишни истамаганман.

Натижада рафиқам ва икки нафар қизим - 5 ёшли Есения ва 2 ёшли Богданага жароҳат етказмоқчи бўлишганди. Мен билан бўлган воқеани эшитган Шацкихлар оиласи ўз уйидан жой берганди. Шу боис ҳам уларга ҳурматим чексиз.

Виктор ХОХЛЮК


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

«ИНТЕРФУТБОЛ» газетасининг 25-сентябрдаги сешанба сони

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz