Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Вьетнамдаги халқаро мусобақада иштирокини якунлади

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Вьетнамдаги халқаро мусобақада иштирокини якунлади

  08.08.2018 09:57
  0
  681
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Вьетнамдаги халқаро мусобақада иштирокини якунлади

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги олимпия терма жамоаси Индонезиядаги Осиё ўйинларига тайёргарли кўраётгани сабаб Вьетнамдаги халқаро мусобақага Суннатилло Абдурасулов бошчилигида Ўзбекистон олимпия терма жамоасига номзод футболчилар боргани ҳақида маълумот берган эдик.

Мусобақанинг сўнгги ўйинида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Вьетнам билан 1-1 ҳисобидаги дуранг қайд этиб, мусобақанинг умумий жадвалида 2 очко билан 3-ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, биринчи тур ўйинида Уммон олимпия терма жамоасига қарши 1-1 ҳисобидаги дуранг қайд этилган бўлса, Фаластин ОТЖга қарши ўйинда Ўзбекистон ОТЖ 2-1 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

Вьетнамдаги халқаро мусобақа Ўзбекистон олимпия терма жамоасига номзод бўлган футболчиларни синовдан ўтказиш, уларга халқаро ўйинлар тажрибасини тақдим қилиш ва саралаб олиш вазифасини бажариб беради.


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz