Қайднома

Қидирув

Ж.Корея Кейрушни илиб кетмоқчи, Эрон ва Ироқда нима гаплар?

Ж.Корея Кейрушни илиб кетмоқчи, Эрон ва Ироқда нима гаплар?

  08.08.2018 19:07
  0
  939
Ж.Корея Кейрушни илиб кетмоқчи, Эрон ва Ироқда нима гаплар?

Осиё кубоги мусобақаси бошланишига ҳам  150 кун қолипти. Мазкур турнирда қатнашадиган 24 жамоанинг 3тасида ҳали бош мураббий масаласи очиқлигича қолмоқда:

1. Фаластин терма жамоасини мураббий вазифасини бажарувчи шахс бошқармоқда

2. Жанубий Корея ва Ироқ янги мураббий излашда давом этмоқда.

Агар музокаралар кўнгилдагидек якун топадиган бўлса, Ироқ терма жамоасини Свен-Йоран Эрикссон бошқаради (швециялик мутахассис шу ҳафта ўз жавобини айтиши керак). Корейслар эса бор эътиборини Карлуш Кейрушга қаратишган. Улар португалиялик мутахассисни ўз томонларига оғдиришмоқчи.

Агар бу воқеа содир бўладиган бўлса, Эрон терма жамоаси Осиё кубогигача янги мураббий топишига тўғри келади.

Шу билан бирга бу жамоалар – Корея, Эрон ва Ироқ мусобақа фаворити ҳисобланишади. Яъни бу жамоаарнинг бош мураббий билан боғлиқ вазиятлари турнирдаги ҳолатларини белгилаб беради.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz