Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон ОТЖ Осиё ўйинларига сўнгги тайёргарликни якунлади

Ўзбекистон ОТЖ Осиё ўйинларига сўнгги тайёргарликни якунлади

  09.08.2018 05:17
  0
  539
Ўзбекистон ОТЖ Осиё ўйинларига сўнгги тайёргарликни якунлади

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 3 августдан бошлаб  Осиё ўйинларига сўнгги тайёргарлик доирасида Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказди.

Бугун олимпиячиларимиз "Металлург" клубига қарши назорат учрашуви ҳам ўтказишди. Футболчиларни муҳим мусобақа олдидан жароҳат олишдан асраш мақсадида назорат учрашувида эҳтиёткорликка аҳамият қаратиш бўйича кўрсатма берилди.

Ўйин "Металлург"нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Учрашувда Равшан Ҳайдаров йиғинга жалб қилинган барча футболчилар хизматидан фойдаланди.

Эртага соат 21:00да терма жамоамиз аъзолари Индонезияга йўл олишади. Ундан аввал эса соат 11:00да "Миран" меҳмонхонасида бош мураббий Равшан Ҳайдаров билан матбуот анжумани ташкил қилинади.

Осиё ўйинларининг футбол бўйича мусобақасига 14 август куни старт берилади. Терма жамоамизнинг Осиё ўйинларидаги тақвими:

14 август

1-тур:

Ўзбекистон – Бангладеш

Жакарта. «Пакансари» стадиони

Бошланиш вақти: 14:00

16 август

2-тур:

Қатар – Ўзбекистон

Жакарта. «Пакансари» стадиони

Бошланиш вақти: 17:00

19 август

3-тур:

Таиланд – Ўзбекистон

Жакарта. «Пакансари» стадиони

Бошланиш вақти: 17:00

Изоҳ: Ўйинлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz