Қайднома

Қидирув

Катта харидлар, аммо катта фойда… «Реал»нинг сармоя масаласи

Катта харидлар, аммо катта фойда… «Реал»нинг сармоя масаласи

  10.08.2018 06:16
  0
  4229
Катта харидлар, аммо катта фойда… «Реал»нинг сармоя масаласи

El Mundo нашри (Испания)нинг ҳисоб-китобига кўра, «Реал» клуби мавсум-2014|2015дан буён Европа Чемпионлар Лигаси аталмиш дурдона турнирда 3 марта ғолиб чиқиш баробарида трансферларга боғлиқ операциялардан фойда олиш бобида «кўҳна қитъа»даги нақ 222та жамоани ортда қолдирган.

Ваҳоланки, мадридликлар деярли ҳар сафар футбол бозорида катта-катта харажатга қўл уришади. Хўш, улар мислсиз сарфга қарамай, ниманинг ҳисобига плюс билан чиқишяпти?

ПЕРЕС ИҚТИСОДИЁТИ

Шу йил бошида Испаниянинг яна бир етакчи спорт нашри - Marca кўпчиликни ҳайратга солган маълумотни тақдим этди: «Реал» ёзги трансферлар бозорида чамаси 300 миллион евро ишлашни кўзламоқда». Бунинг ортидан табиий савол туғилди - шунча маблағ қаердан ёки ниманинг эвазига келади?

Ҳар ҳолда, «Қироллик клуби» тепасида битмас-туганмас нефть захираси ёки қандайдир сирли қатарча бизнес йўқ. Аниқроқ ифода этсак, клубни иқтисод тарафдори, яъни ҳисоб-китобни яхши кўрувчи европалик тадбиркор бош-қармоқда.

Хуллас, ҳаммани қизиқтирган савол жавоби айнан жамоа президентига боғлиқ: Флорентино Перес охирги йилларда трансфер бозорида ўзини ўта ақлли ва босиқ тутди. Шунинг натижасида каттагина маблағ иқтисод қилинди.

У эндиликда янги «галактикос» яратиш илинжида миллионларни тўрт томонга «сочиш» билан шуғулланаётгани йўқ. Бинобарин, «Реал» сўнгги пайтларда Криштиану Роналду (2009 йил, 94 миллион евро) ва Гарет Бэйл (2013 йил 101 миллион евро) трансферига ўхшаш мегахаридларни амалга оширишдан тийилди.

ПУЛ ОСМОНДАН ТУШМАЯПТИ

«Реал» 2014 йилнинг июлида «Монако»га Хамес Родригес учун75 миллион евро тўлаганидан кейин ёрқин юлдузлар эмас, балки меҳнаткаш футболчиларни сотиб олишга эътибор қаратди. Шу тариқа «олди-сотти» операциялари бўйича секин-аста фойдага чиқди. Бунга Европа майдонларидаги улкан ғалабалар ортидан келган бонусларни қўшинг...

Ҳар ҳолда, ЧЛдаги кетма-кет 3та зафар нафақат «Мадрид» музейини совринлар билан бойитди, балки клуб ғазнасини ҳам анча тўлдирди. Шунингдек, Испания гранди АҚШ компанияларидан бири билан янги ҳомийлик шартномасини расмийлаштирди.

Унга асосан, америкаликлар «Мадрид»нинг рақамли ҳуқуқларидан фойдаланиш эвазига 4 йилда нақ 200 миллион евро беришади. Хуллас, «Реал» ўтган молиявий йилни 178 миллион еврога тенг ижобий баланс билан ёпди. Ҳа, Marca таъкидлаган маблағ Форс кўрфази осмонидан олинган эмас...

НАҚ 222та КЛУБДАН ОЛДИНДА

Ушбу иқтисодий сиёсат натижасида «Реал» Европа транжир бозорига боғлиқ рейтингда 223-қатордан жой эгаллади. Ҳарқалай, El Mundo нашри талқини бўйича айтсак, шундай. Бошқача айтганда, дунёнинг охирги йиллардаги энг яхши клуби футбол майдонидаги муваффақиятларни трансфер бозоридаги натижалар билан мустаҳкамламоқда.

Мисол учун, мадридликлар мавсум-2014|2015дан буён янги футболчилар хариди учун жами 371,25 миллион евро сарфлашди. Сотув операцияларидан эса 426,85 миллион тушди. Демак, ўртадаги баланс +55,6 миллионга тенг. Тушунарлики, бунда Криштиану Роналду трансфери катта ўрин тутди.

Эслатма, «Реал» кўп йиллик етакчиси учун «Ювентус»дан 105 миллион евро олди (яна 12 миллион «МЮ» ва «Спортинг»га тегади). Қисқаси, «Реал» шу трансфер ҳисобига рейтингда янада «паст»га тушди. Тасаввур қилинг, бу оралиқдаги ҳисоб-китобларга кўра, 222та клуб мадридликларга нисбатан ёмонроқ (паст-роқ) балансга эга.

Албатта, «Қироллик клуби» ҳаётида йирик харидлар бўлади ҳали, лекин бугунги рақамлар кўрсатиб турибдики, «Реал» таркибни кучайтириш йўлида ўзини камтарона тутиб ҳам, бинойидек натижалар қайд этди. Эътиборга олиш керак, ушбу рейтингга охирги трансферлар киритилмаган. Чунончи, бозор очиқ экан, рақамлар ҳар соатда ўзгариб туриши мумкин. Хусусан, «Реал»ники ҳам...

ОХИРГИ 4 ЙИЛЛИК ҲИСОБ-КИТОБ БЎЙИЧА ТРАНСФЕРЛАР ОПЕРАЦИЯСИ БЎЙИЧА ЭНГ КАТТА МИНУСГА ЭГА КЛУБЛАР

Клуб

Баланс

Харажат

Тушум

1.  «Манчестер Сити»

-644,84 млн. евро

897,9 млн. евро

253,06 млн. евро

2. «МЮ»

-566,09 млн. евро

783,45 млн. евро

217,36 млн. евро

3. «ПСЖ»

-434,8 млн. евро

677,1 млн. евро

242,3 млн. евро

4. «Барселона»

-349,34 млн. евро

748,74 млн. евро

399,4 млн. евро

5. «Ювентус»

-329,81 млн. евро

772,65 млн. евро

442,84 млн. евро

6. «Арсенал»

-286,48 млн. евро

450,33 млн. евро

163,85 млн. евро

7. «Милан»

-235,12 млн. евро

356,07 млн. евро

120,95 млн. евро

8. «Ливерпуль»

-200,24 млн. евро

649,46 млн. евро

449,22 млн. евро

9. «Вест Хэм»

-188,51 млн. евро

323,15 млн. евро

134,64 млн. евро

10. «Уотфорд»

-172,69 млн. евро

257,83 млн. евро

85,14 млн. евро

…223. «Реал»

+55,6 млн. евро

371,25 млн. евро

426,85 млн. евро

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

«ИНТЕРФУТБОЛ» газетасининг 14-августдаги сешанба сони

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz