Қайднома

Қидирув

Pepsi суперлига: экватор яқин

Pepsi суперлига: экватор яқин

  11.08.2018 06:47
  0
  1195
Pepsi суперлига: экватор яқин

Ташкил топганида катта умидлар боғлаганимиз Суперлига ўзининг мантиқий экваторига яқинлашиб боряпти. Дастлабки босқичнинг иккинчи давра баҳслари якунланишига ҳам оз вақт қолди.

Белгиланган 120та ўйиндан 6таси бошқа кунга кўчирилди. Россиядаги мундиал пайтида танаффус қилган Суперлига 14-турнинг қолдирилган баҳслари билан давом эттирилди.

Умуман олганда, жорий чемпионатда кутилган ва кутилмаган янгиликлар кўп бўляпти. Қуйида баъзи хулоса ва мулоҳазаларни эътиборингизга ҳавола этсак.

Савия ошдими?

Ёз жазирамасида чиройли ўйинлар билан оммани хурсанд қилиш - мураккаб масала. Қаҳратон совуқда ҳам худди шунақа. Бунинг ёнига ўйдим-чуқур майдонларни ҳам қўшсак, умумий картина ҳосил бўлади. Тўғри, дарҳол мақолани негатив нарсалардан бошламайлик. Суперлига - футболимиз тараққиёти йўлида қўйилган дастлабки муҳим қадам!

Юқори олтиликдаги жамоаларга назар солсак, 1 ва 6-ўриндаги жамоалар орасида 16 очко фарқ бор. Қуйи олтиликда ҳам тафовут худди шундай. Демак, бир тарафдан атиги 12 жамоадан иборат бутун бошли мамлакат чемпионатини икки гуруҳга бўлиш - ўринли қарор.

Чемпионат пешқадами «Пахтакор» 20та ўйиндан 13тасида зафар қучган бўлса, «Локомотив» ҳаммадан кўп гол урди - 33та. Турнир жадвалининг энг қуйи қисмида жойлашган уч жамоа ҳаммадан кўп гол ўтказиб юборди - 27та. «Навбаҳор» ўз майдонида ҳаммадан яхши ўйнаган бўлса, «Нефтчи» сафарда 10та ўйиннинг нақ 5тасида дуранг қайд этди.

Жамоалар бўйича

20та ўйиннинг 8тасида дурангга кўнган «Насаф» ва «Нефтчи»ни олайлик. Қарши жамоаси мавсум аввалида чиройли ўйин кўрсатаётганди. Кейин молиявий муаммолар кучайгач, бу клубнинг эртанги кунига нисбатан ҳам саволлар туғила бошлади.

«Нефтчи»нинг эса ўйинчилар савияси ва турнирга тайёргарлик жиҳатидан бошқалардан орқада эканлиги маълум бўлиб қолди. Бир пайтлари чемпионатимиз «брендлар»идан бири саналган Фарғонанинг шонли жамоасига ушбу ҳолат ярашмайди, албатта.

«Нефтчи» Суперлигада нима қиляпти?

Вадим Абрамов бошчилигида жамоа ўтган мавсум олий лигада 15-ўринни банд этгач, қуйи лигага тушиб кетишга ҳозирлик кўрганди. Биринчи лигада «Цементчи» муддатидан 3 тур олдин вазифани бажариб, элита йўлланмасини қўлга киритганди. Чемпионат якунлангач, фарғоналик мухлисларнинг мурожаатлари ЎФФга ёғилиб кетди. Илтимос битта - «Нефтчи»ни Суперлига аъзолари сафига киритиш!

Янги мавсум аввалида бу муаммо ажойиб усулда ечилди: «Цементчи» вакиллари ёппасига Фарғонага кўчиб ўтиб, расман «Нефтчи» аъзоси бўлишди. Қувасойдаги рақобатбардош жамоа тугатилди. Фарғоналик мухлислар хурсанд бўлишига ҳали эрта экан. Чунки...

Фарғонанинг «Нефтчи» клуби жорий мавсумдаги ҳозирча ягона ғалабасини 20-турга келибгина қўлга киритди. Шу тариқа «Нефтчи»нинг ғалабасиз серияси 20та ўйинга етди. Яъни жамоа ўтган мавсумнинг охирги турида ҳам ютқазганди.

Аксарият мухлислар «Нефтчи» шу туришда мавсумни ғалабасиз тугатса керак, деган фикрга ҳам боришаётганди. 20-турда ўз майдонида «Навбаҳор»ни енгган бу жамоа барибир сўнгги ўриндан қутула олмаса керак.

Факт. Бир жамоанинг бутун бир мавсумни ғалабасиз ўтказган ҳолати 1992 йилдан буён ўтказиб келинаётган Ўзбекистон чемпионатида икки марта кузатилган. 1992 йили «Сурхон» клуби 32та турда 12та дуранг ва 20та мағлубият қайд этган. 2006 йили эса «Хоразм» 30та баҳсда 3 марта дуранг ўйнаб, 27 марта ютқазган.

Пенальтичи тўпурарлар

20та тур ўтган бўлса, шу пайтга келиб атиги 3 футболчи 9та гол урган. Улардан фақат Тиаго Безерра пенальтилардан фойдаланмасдан тўп киритган. Бразилиялик легионернинг жамоадоши Исмоил Гонсалвеш эса 9та голнинг 6тасини 11 метрли нуқтадан урган.

6та ва ундан кўп гол киритган футболчилар орасида «Бунёдкор» ҳужумчиси Филип Райевац битта гол уриш учун деярли 140 дақиқа сарфлаган.

Томошабинлар билан ишлаш

Суперлига ғояси ўртага ташланганда, биринчи навбатда, томошабинлар ташрифи инобатга олинган, албатта. 140та ўйинга ташриф буюрган 1130822 томошабин Суперлиганинг келажагига ва қизиқарлигига ишонгани аниқ.

Лекин Суперлига Андижон, Хоразм, Сирдарё, Сурхондарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасини қамраб олмагани унинг бутун мамлакат бўйлаб тарқалганлиги фактига бироз соя солади, албатта.

Тўғри, Про-лига - бутун Ўзбекистон минтақаларини қамраб олиш учун ишлаб чиқилган турнир. Лекин унда ҳали кўплаб ислоҳотлар қилиниши кераклиги кўриниб турибди.

Ўйин вақтининг кечга сурилганлиги ва асосан дам олиш кунларига белгиланганлиги, телетрансляцияларнинг ҳар бир учрашувни қамраб олишга улгураётганлиги (турнирнинг дастлабки қисмида) - бу Суперлиганинг яққол ютуқларидан. Сўнгги пайтда трансляциялар кетма-кетлиги бироз бузилган, лекин бу вақтинча.

Иккинчи босқич бошлангач, яна ҳар бир ўйин жонли тарзда трансляция қилина бошланса керак. Мухлисларга шароит яратиш борасида маркетинг ишларини янада такомиллаштириш устида тинмай иш олиб борилаётганлиги ҳам рост.

Хориж сафарлари

Матбуот хизмати вакилларидан тортиб, шифокорларгача хорижга иш ўрганиш учун юборилаётганлиги қувонарли ҳол, албатта. Хусусан, Голландия, Англия ва Қатар сафарлари - бугуннинг реал воқелиги. Болалар мураббийларини ҳам 1 ойлик қисқа амалиёт мусобақаларига Голландия, Германия ва Испанияга жўнатиш таклифини берган бўлардик.

Шунингдек, тегишли тор доирадаги мутахассисларни ФИФА ва ОФКга ҳам ўқиш ва амалиётга жўнатиш мақсадга мувофиқ. Суперлигамиздаги жараённи ҳаммага тушунтириш ва хориж тажрибасини ҳам ўзимизда қўллаш ишларига тезлик қўшишимиз керак.

Ҳакамлар

Pepsi Суперлиганинг илк мавсумидаёқ хориждан ҳакамлар (Навоф Шукрулла ва Алиризо Фағони) ташриф буюришди. Буни мен шахсан тажриба алмашиш сифатида эътироф этган бўлардим. Бунақанги тажриба Осиё ва Шимолий Америка миқёсида қўллаб турилади.

Уларнинг нега айнан «Пахтакор» иштирокидаги баҳсларга қўйилганлиги борасидаги саволлар ёнига кейинги сафар бундай даражадаги ҳакамларни «Сўғдиёна» ва «Қўқон-1912» каби жамоаларнинг ўйинларга ҳам тайинлаш илтимосини қўшиб қўймоқчиман.

ОАВ орқали «Пахтакор» иштирокидаги ўйинлар танқид қилиб чиқилгандан сўнг ЎФА раҳбарияти шундай қарорга келди, деган фикрга шахсан мен қўшилмайман.

Чемпионлик босқичи

2016 йил Япония J-лигасида чемпионни аниқлаш учун алоҳида чемпионлик босқичи ташкил этилганди. 3-ўринни эгаллаган «Кашима Антлерс» аввал 2-ўриндаги «Кавасаки Фронтале»ни 1 ўйинда, кейин эса 1-ўринда турган «Урава Ред Даймондс»ни ҳар икки ўйинда ҳам енгиб, чемпион бўлганди. Ваҳоланки, ўшанда «Кашима Антлерс» 1-ўриндаги жамоадан 15 очко ортда қолиб кетганди.

Бу фактни нима учун келтирдик? Жорий мавсум бўлмаса ҳам кейингиларида ушбу тажрибани синаб кўриш керакмикан? Тўғри, мухлисларимиз фикр билдиришлари мумкин: қачонки чемпионатдаги жамоалар савия жиҳатидан бир-бирига яқинлашса, шундагина айни форматдаги мини-турнирлар ташкил этса бўлади. Лекин бугун юқорида турган учта Тошкент жамоаси савия жиҳатидан бир-биридан қолишмаса керак.

Шахматка

 

Клуб

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1.

Пахтакор

 

1:0

1:1

1:0

2:0

1:1

3:0

 

2:1

2:1

2:0

3:0

20

13

4

3

31-11

43

2.

Бунёдкор

1:0

 

1:2

2:1

3:1

1:3

3:1

2:1

1:1

2:0

 

2:1

20

11

3

6

29-23

36

3.

Локомотив

0:0

3:1

 

3:1

3:1

1:1

1:1

3:1

2:1

2:2

2:0

 

20

10

6

4

33-20

36

4.

Навбаҳор

1:0

2:1

2:0

 

 

3:0

3:0

0:0

1:0

3:0

2:0

1:1

20

10

4

6

27-16

34

5.

Бухоро

1:0

2:2

 

0:1

 

1:0

2:1

1:0

4:2

1:0

3:0

0:0

20

10

2

8

23-25

32

6.

Қўқон-1912

 

1:0

1:2

1:0

1:2

 

2:1

0:0

3:0

0:1

2:1

1:1

20

7

6

7

20-18

27

7.

Металлург

0:5

1:1

2:0

0:0

2:1

1:0

 

2:2

0:1

 

2:0

1:0

20

7

6

7

19-26

27

8.

Насаф

2:3

 

2:1

1:1

3:1

1:0

1:1

 

0:2

0:0

1:2

2:0

20

6

8

6

20-20

26

9.

АГМК

0:1

1:2

1:0

1:2

2:0

0:0

 

0:0

 

3:0

0:0

2:2

20

6

5

9

21-24

23

10.

Қизилқум

1:2

0:1

0:3

 

0:1

0:2

1:2

1:2

3:0

 

2:0

1:0

20

6

2

12

17-27

20

11.

Сўғдиёна

0:1

1:2

0:0

3:2

3:0

1:1

0:1

0:1

 

1:3

 

0:0

20

4

4

12

14-27

16

12.

Нефтчи

1:1

0:1

1:4

2:1

0:1

 

0:0

0:0

1:3

0:1

0:2

 

20

1

8

11

10-27

11

ФИКРАТ


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz