Қайднома

Қидирув

Бенедикт Хеведес: «Буффон жуда ёқимли инсон»

Бенедикт Хеведес: «Буффон жуда ёқимли инсон»

  11.08.2018 08:56
  0
  587
Бенедикт Хеведес: «Буффон жуда ёқимли инсон»

Москванинг «Локомотив» клуби ҳимоячиси Бенедикт Хеведес «Ювентус»даги собиқ жамоадоши афсонавий дарвозабон – Жанлужи Буффон ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

Маълумот учун, Хеведес Турин клубида бир мавсумни ўтказган.

«Буффон жуда ёқимли инсон. «Юве» кийиниш-ечиниш хонасига илк маротаба кирганимда у биринчи бўлиб менинг рўпарамга келди ва илиқ кутиб олиб, табриклаган.

Бу италияликларга хос услуб, аммо мен бундан ҳайратда қолгандим. Жижи ҳаммага манашундай илиқ муомала қилган.

Кимдир футболчилар жуда мағрур бўлади, чунки катта маблағ ишлаб топишади дея фикр қилади. Буффон бу фикрнинг қандай хато эканлигини исботлайди» - дейди Хеведес.

Эслатиб ўтамиз, Буффон 12 август куни «ПСЖ»даги янги мавсумини расман бошлашади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz