Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон ОТЖ Осиё ўйинларида иштирок этиш учун Жакартага етиб борди

Ўзбекистон ОТЖ Осиё ўйинларида иштирок этиш учун Жакартага етиб борди

  10.08.2018 17:00
  0
  167
Ўзбекистон ОТЖ Осиё ўйинларида иштирок этиш учун Жакартага етиб борди

Саккиз кундан сўнг Индонезияда XVIII Осиё ўйинлари старт олади. Мусобақа давомида миллионлар ўйини саналган футболга қизиқиш юқори бўлиши шубҳасиз.

Бугун Осиё ўйинларида иштирок этадиган футболчиларимиз Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрига етиб боришди. Уларни мамлакат пойтахтидаги «Soekarno Hatta» аэропортида Индонезияга 2 кун аввал етиб борган Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг ишчи гуруҳи аъзолари кутиб олишди.

Индонезияга етиб борган футболчиларимизнинг кайфияти жуда яхши. Терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Достон Ҳамдамов Осиё ўйинлари олдидан йигитларда иштиёқ кучли эканлигини айтиб ўтди.

«Мусобақага тайёргарлик яхши ўтди. Йиғинлардан кўнглимиз тўлди. Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатидан сўнг ушбу мусобақага жиддий киришганмиз. Насиб қилса, Хитойдаги муваффақиятни яна бир маротаба такрорлаймиз.

Клубдан рухсат олишда муаммо бўлдими? Тўғри, мусобақа FIFA кунларига тўғри келмаганлиги сабабли бу борада бироз муаммо бўлди. Аммо, барибир якунда улар ҳам ўз юртим жамоасига ёрдам беришимга руҳсат беришди, мени тушунишди.

“Анжи” клубидагилар ҳам Осиёда чемпионликка эришганимизни билишади. Шахсан ўзимда ҳам ушбу мусобақада қатнашиш иштиёқи кучли эди. Бу ҳар бир спортчининг орзуси.

Худо хоҳласа ҳаракат қилиб ватанимизга яна бир бора чемпионликни тақдим этамиз. Бизда кучли истак бор. Фақат олдинга борамиз, ортга йўл йўқ», – деди Достон Ҳамдамов.

 Ҳужумчи Забиҳилло Ўринбоев эса Хитойдаги чемпионлик тасодиф эмаслигини исботлаш лозимлиги ҳақида гапирди.

«Узоқ парвоздан сўнг бироз чарчаган бўлсакда кайфиятимиз жуда яхши. Бироз дам олгандан сўнг машғулотларни бошлаб юборамиз. Осиё ўйинлари олдидан тайёргарликнинг сўнгги босқичини Тошкентда ўтказдик. Бир ҳафта давомида ўйинларни таҳлил қилдик, видеотакрорларни кўриб чиқдик, рақибларни ўргандик. Биз Осиё чемпионлигини қўлга киритганмиз. Энди уни тасодиф эмаслигини исботлашни истаймиз», – деди Забиҳилло Ўринбоев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларида “B” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, гуруҳ босқичида футболчиларимизга Таиланд, Бангладеш ва Қатар терма жамоалари рақиблик қиладилар.

Жамоамиз мусобақадаги илк ўйинини 14 август куни Бангладеш терма жамоасига қарши ўтказади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 14:00да «Пакансари» стадионида бошланади.

Терма жамоамиз аъзолари аэропортдан тўғри Богор шаҳрига йўл олишди ва “Аston Bogor Hotel” меҳмонхонасига жойлашишди.

Терма жамоамиз Осиё ўйинларида қуйидаги таркибда иштирок этади:

ДАРВОЗАБОНЛАР:

Ботирали Эргашев “Навбаҳор”

Раҳим Давронов “Машъал”

ҲИМОЯЧИЛАР:

Достонбек Турсунов «Нефтчи»

Ислом Қобилов “Бунёдкор”

Аббос Отахонов “Металлург”

Ҳожиакбар Алижонов “Пахтакор”

Рустам Ашурматов “Бунёдкор”

Акром Комилов “Бунёдкор”

ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР:

Одил Ҳамробеков “Насаф”

Жавоҳир Сидиқов “Қўқон-1912”

Жасур Яхшибоев “Пахтакор”

Дониёр Нарзуллаев “Насаф”

Жалолиддин Машарипов “Пахтакор”

Азиз Турғунбоев “Навбаҳор”

Хуршид Ғиёсов “Бунёдкор”

Икром Алибоев “Локомотив”

Достон Ҳамдамов “Анжи”, Россия

ҲУЖУМЧИЛАР:

Забиҳулло Ўринбоев “Металлург”

Бобир Абдухолиқов “Насаф”

Андрей Сидоров “Нефтчи”


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

«ИНТЕРФУТБОЛ» газетасининг 14-августдаги сешанба сони

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz