Қайднома

Қидирув

Эсингиздами? Бугун АПЛ старт олади!..

Эсингиздами? Бугун АПЛ старт олади!..

  10.08.2018 17:13
  0
  604
Эсингиздами? Бугун АПЛ старт олади!..

Бугун мухлислар орзиқиб Англия премьер лигасининг навбатдаги мавсумига старт берилади.

Очилиш ўйини бугун тун ярмидан оққанда Тошкент вақти билан 00:00да старт олади ва унда «Манчестер Юнайтед» ҳамда «Лестер Сити» клублари ўзаро кураш олиб боришади.

Мавсум олдидан жамоалар борасида қандайдир фикрлар билдирмоқчи эмасмиз. Ким қандай тайёргарлик кўрганига бугун соат 00:00да гувоҳ бўламиз.

Эртага эса премьер лига 1-турининг 6та учрашуви ўтказилади. Дастлаб 16:30да «Тоттенхэм» «Ньюкасл» меҳмони бўлса, 19:00да биданига 4та учрашув старт олади.

Куннинг охирги баҳси эса 21:30 белгиланган бўлиб, унда «Вулверхэмптон» ва «Эвертон» ўзаро кураш олиб боради.

Турнинг сўнгги уч учрашув эса якшанба кунига белгиланган. 17:30да «Ливерпуль» ўз майдонида «Вест Хэм»га қарши кураш олиб борса, «Бёрнли» «Саутгемптон» меҳмони бўлади.

Соат 20:00да эса турнинг сўнгги ва марказий учрашув старт олади: «Эмирейтс»да «Арсенал» «Манчестер Сити»га қарши кураш олиб боради.

БУГУН

00:00 МЮ -:- Лестер

11 АВГУСТ (шанба)

16:30 Ньюкасл -:- Тоттенхэм

19:00 Борнмут -:- Кардифф

19:00 Уотфорд -:- Брайтон

19:00 Фулхэм -:- Кристал Пэлас

19:00 Хаддерсфилд -:- Челси

21:30 Вулверхэмптон -:- Эвертон

12 АВГУСТ (якшанба)

17:30 Ливерпуль -:- Вест Хэм

17:30 Саутгемптон -:- Бёрнли

20:00 Арсенал -:- Манчестер Сити


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz