Қайднома

Қидирув

АПЛ: «МЮ» «Лестер»ни мағлуб этиб, турнирни ғалаба билан бошлади

АПЛ: «МЮ» «Лестер»ни мағлуб этиб, турнирни ғалаба билан бошлади

  11.08.2018 05:09
  0
  508
АПЛ: «МЮ» «Лестер»ни мағлуб этиб, турнирни ғалаба билан бошлади

Англия чемпионатининг 1-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» – «Лестер» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Олд Траффорд»да бўлиб ўтган баҳс манкунианликларнинг ғалабаси билан тугади.

Учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ Поль Погба пенальтини аниқ амалга ошириб жамоасини олдинга олиб чиқди: бу вазиятда Даниэль Амарти ўз жарима майдончаси ичида қўл билан ўйнаганди.

83-дақиқада Люк Шоу мезбонларнинг иккинчи голини урган бўлса, ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Жейми Варди ҳисобни қисқартиришга эришди.

Шу тариқа, Жозе Моуринью шогирдлари янги мавсумни ғалаба билан бошлашди.

Англия чемпионати, 1-тур

Манчестер Юнайтед – Лестер 2:1 (1:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 3, пенальти Погба, 2:0 – 83 Шоу, 2:1 – 90+2 Варди.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Байи, Шоу, Дармиан, Линделеф, Погба (Феллайни, 84), Перейра, Мата, Фред (Мактомини, 76), Санчес, Рэшфорд (Лукаку, 67).

Лестер – Шмейхель, Магуайр, Морган, Чилуэлл, Рикарду Перейра, Ндиди, Амарти (Геззаль, 63), Мэддисон (Варди, 63), Адриен Силва (Иборра, 80), Грэй, Ихеаначо.

Огоҳлантиришлар: Амарти (51), Фред (54), Перейра (69).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz