Қайднома

Қидирув

«Марсель» Франция чемпионатини йирик ғалаба билан бошлади

«Марсель» Франция чемпионатини йирик ғалаба билан бошлади

  11.08.2018 09:50
  0
  491
«Марсель» Франция чемпионатини йирик ғалаба билан бошлади

Франция чемпионатининг очилиш ўйинида «Марсель» клуби «Тулуза» футболчиларини қабул қилди ва меҳмонларга ҳеч қандай имконият қолдирмади. Учрашувда ҳисоб 4:0 кўринишида якун топди.

Биринчи бўлим охирида Димитри Пайет пенальтидан унумли фойдаланиб ҳисобни очди. Иккинчи бўлим ўрталарида эса дубль қайд этишга ҳамм улгурди.

89-дақиқада эса Валер Жермен «Марсель»нинг ушбу ўйиндаги учинчи голини киритди, ҳакам томонидан қўшиб берилган вақт эса Флорьян Товен йирик ҳисобни таъминлади.

ФРАНЦИИ ЧЕМПИОНАТИ. 1-ТУР

МАРСЕЛЬ – ТУЛУЗА 4:0 (1:0)

Голлар: 1:0 – 45, пенальти Пайет, 2:0 – 62 Пайет, 3:0 – 89 Жермен, 4:0 – 90 Товен.

Марсель: Пеле, Сакаи, Камара, Луис Густаво, Амави, Лопес (Сертич, 77), Сансон, Н`Жи (Сарр, 56), Пайет (Товен, 83), Окампос, Жермен.

Тулуза: Рене, Мишлен, Амьян, Жюльен, Мубандже, Сангаре, Босток, Доссеви (Жан, 65), Ману Гарсия (Саного, 65), Градель, Лейя-Исека.

Огоҳлантиришлар: Жюльен (11), Амьян (44), Амави (46), Сангаре (55).


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz