Қайднома

Қидирув

Бугун футбол. «Насаф» - «Бунёдкор»

Бугун футбол. «Насаф» - «Бунёдкор»

  11.08.2018 10:59
  0
  498
Бугун футбол. «Насаф» - «Бунёдкор»

Бугун “Марказий” стадионимизда муҳим учрашув бўлиб ўтади. Унда “Насаф” “Бунёдкор”  жамоаси билан куч синашади. Учрашув соат 20:00да бошланади.

Pepsi Суперлига. 21-тур

“НАСАФ” – “БУНЁДКОР”

11.08.2018. “Марказий” стадион. 20:00да

Бош ҳакам: Зокир Қодиров

Қанот ҳакамлари: Руслан Самандаров, Обид Жумаев

Захира ҳаками: Исхақ Ибрагимов

Назоратчи: Ноил Лутфуллин

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.

“Насаф” ва “Бунёдкор” жамоалари шу пайтгача чемпионатда 23 маротаба туқнаш келган. Уларнинг 3тасида “аждарлар” ғалаба қозонишган. 12 учрашувда “Бунёдкор”нинг қўли баланд келган, 8 учрашувда кучлар тенг келган. Тўплар фарқи – 13:32 “қалдирғочлар” фойдасига.

Мазкур жамоалар Қаршида бунгача  11 бор куч синашишган. Шундан 2тасида “аждарлар” ғалабага эришишган. “Бунёдкор” эса Қаршидан 3 марта уч очко билан қайтган. Қаршидаги 6 учрашувда ўзаро дуранг қайд этилган. Учрашувларда дарвозаларга жами 12та тўп киритилган. Тўплар нисбати бўйича ҳозирча тенглик - 6:6.

Бугунги учрашув миллий чемпионатимиздаги икки еткачи мураббийнинг ҳам ўзаро туқнашуви ҳам ҳисобланади.

Бу учрашувга қизиқиш жуда юқори. Умид қиламизки, бугун жамоамиз футболчилари майдонда бор куч ва маҳоратини ишга солишади ва мухлисларимизни хурсанд қилишади.

Шундай экан, азиз мухлисларимиздан бугун ҳар қачонгидан кўра, фаолликни кутиб қоламиз. Муҳим учрашувда биз билан бирга бўлинг.

Сизларни “Марказий” стадионимизга чорлаб қоламиз, марҳамат қилинг!


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz