«Реал» сафидан жой олган ёш иқтидор соҳиби - Альваро Одриосола «Сантьяго Бернабеу»нинг фахрий ложасида ўтказилган расмий таништирув маросимидан сўнг хушчақчақ ҳолда, ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
Анжуманни клубнинг янги аъзосига ҳамроҳлик қилган фахрий Альваро Арбелоа очиб берди: «Бор куч-маҳоратини «Реал»га бағишлашга тайёр турган ноёб иқтидор соҳибини оммага расман таништириш - катта шараф! Бу ерда улкан зафарларга эришишингга ишонамиз. Ўзингни худди уйингдагидек эркин ҳис этишинг учун барча шароитларни яратамиз.
Умидворманки, мухлислар илк ўйиндаёқ сени ёқтириб қолишади. «Мадрид»га хуш келибсан, Альваро, сенга омад!» Шундан сўнг навбат Одриосолага берилди.
ИЛК ТААССУРОТ
- Ҳозир ҳар қачонгидан-да бахтлироқман. Чунки бугун азалий орзум амалга ошди - футбол оламининг энг буюк клуби сафига қўшилдим. Ҳиссиётларимни сўз ёрдамида ифодалашга ожизман. Бундай воқеа ҳаётда бир марта бўлади. Шундай шараф насиб этганидан бахтиёрман.
ЗАФАРЛАР ОРЗУСИ
- Аввало, футболчи ва инсон сифатида камолотга эришиш ниятидаман. Шунинг баробарида мавжуд совринларга эга чиқишни ҳам хоҳлайман, албатта. «Реал» таркибида ўйнаш ва муваффақиятга эришиш - ҳар бир футболчи учун чин орзу. Демак, орзумни рўёбга чиқариш йўлида бор кучимни аямайман.
ХУЛЕН ЛОПЕТЕГИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК
- «Мадрид»да тўп суриш имконияти тақдим этилганидан беҳад мамнунман ва бунинг учун биринчи нав-батда, Хулен Лопетегига миннатдорчилик билдираман. Биз бугун эрталаб учрашдик ва мураббий менга ишонишини таъкидлаб, астойдил тер тўкишим кераклигини уқтирди. Зеро, буюк жамоада талаб ҳам юқори бўлиши табиий ҳол. Шунчаки, номига ўйнаш билан узоққа бориш мумкин эмас. Лопетеги шахсий ғояларини амалга татбиқ этишга уста мураббий.
КУТИЛАЁТГАН АНИҚ РАҚОБАТ
- «Мадрид» сафидан жой олган ҳар қандай футболчи ўта кучли рақобатга дуч келиши тайин. Ўйлашимча, бу ердаги асосий рақобатчим - Дани Карвахаль. Мен учун ажойиб намуна, унга ҳурматим баланд. Позиция учун кураш жараёнида бор маҳоратимни ишга соламан. Менимча, соғлом рақобат ҳам футболчилар, ҳам жамоага манфаат келтиради.
«МАДРИД» - ЗАВҚ МАНБАИ
- «Реал Мадрид» - дунёдаги энг номдор клуб! Буни ҳеч ким инкор этмайди. Шу жамоани танлаганим сабаби жуда оддий: ҳаётда ҳам, спорт бобида ҳам ўта иззатталаб йигитман. Табиатан фақат ўта жиддий синовларга мойилман. «Реал» эса айнан шундай клубдир. Мақсадим - маҳоратимдан тўлиқ фойдаланган ҳолда, ҳар бир лаҳзадан завқ олиш.
РАҚАМ ВА МАВСУМГА ТАЙЁРГАРЛИК
- Рақамни танлашда узоқ ўйлашга зарурат сезмадим - «Реал-Сосьедад»да ҳам айнан «19» остида тўп сурдим ва у менга омад келтирди. Мавсумолди тайёргарлигига келсак, машғулотларга бугун эрталаб киришдим.
Кечқурун асосий жамоа футболчилари даврасига қўшиламан. Хуллас, тезроқ талаб даражасидаги спорт формасига чиқиб олиш, қолаверса, шаҳар ҳамда жамоа билан яқиндан танишиш мақсадида таътилни бироз қисқартирдим.
МАСЛАҲАТЛАР ЎЗ ЙЎЛИГА
- Кўплаб тавсия ва маслаҳатлар эшитдим. Лекин энг асосийси, ўзлигимни сақлаб қолишим керак. Бунинг учун ҳар куни худди охирги имкониятдан фойдаланаётгандек фидойилик билан шуғулланишим талаб этилади. Майдонда мураббий кўрсатмаларини итоаткорона бажариш ҳам муҳим.
ФАҚАТ ҒАЛАБА
- «Мадрид» сафида зафарларга эришиш ва мавжуд совринларни қўлга киритиш - орзу. Бу ерда ғалабадан ўзгасини тан олишмайди. Шундай экан, бошқача ўйлаш мумкин эмас. Фақат ғалаба, яна ғалаба!
САМАРАЛИ УЗАТМА ЎРНИ
- Майдондаги ролимдан келиб чиқсак, сермаҳсуллик менга хос эмас. Умуман, самарали узатмалардан кўпроқ завқ туяман. Тўғри, фаолиятимда гол ҳам урганман. Лекин футболчиларга рақамлар воситасида баҳо беришларини ёқтирмайман.
КРИШТИАНУ РОНАЛДУ - АФСОНА, ЛЕКИН...
- Ҳа, Криштиану - «Реал» афсонаси. Уни ҳурмат қиламиз, лекин ҳаётдан ортда қолмаслигимиз лозим - янги даврга кириб боряпмиз. Жамоа таркибида дунёнинг энг сара ўйинчилари жам бўлишган, бизни ажойиб мавсум кутмоқда.
С.РАҲМОНОВ тайёрлади
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20