Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Жакартада илк машғулотини ўтказди

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Жакартада илк машғулотини ўтказди

  11.08.2018 22:56
  0
  717
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Жакартада илк машғулотини ўтказди

Кеча футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларида иштирок этиш учун Жакартага етиб боргани ҳақида хабар қилгандик.

Бугун Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Жакарта шаҳридаги “Паджаран” спорт базасида машғулотларга киришди. Дастлабки машғулотлар парвоздан кейин футболчиларнинг жисмоний жиҳатдан тикланишига қаратилди. Кечқурун эса майдонда жисмоний ва тактик машғулотлар олиб борилди.

Эслатиб ўтамиз, футболчиларимиз гуруҳ босқичида Бангладеш, Қатар ва Таиланд терма жамоаларига қарши ўйин ўтказадилар.

Ҳамюртларимизнинг гуруҳдаги дастлабки ўйинлари 14 август куни Бангладешга қарши бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 14:00да бошланади.


Манба: www.olympic.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz