Қайднома

Қидирув

Ким кимдан манфаатдор?

Ким кимдан манфаатдор?

  12.08.2018 17:49
  0
  602
Ким кимдан манфаатдор?

Pepsi Суперлигада асосий босқич якунланишига 3 тур қолгандаёқ, тўрт жамоа - «Пахтакор», «Бунёдкор», «Навбаҳор» ва «Локомотив» «юқори олтилик» йўлланмасини нақд қилишди. Бугун бўлиб ўтадиган ўйинлардан бирида «Бухоро» ўз майдонида «Металлург» устидан ғалабага эришса, Бақоев шогирдлари ҳам ўзларини деярли шу босқичда, деб ҳисоблашлари мумкин. Бу дегани - сўнгги икки турда қолган жамоалар фақатгина ягона - 6-йўлланма учун курашишга мажбур бўлади.

—---------------------------—

Йўлланмани нақд қилмагани боис, биз ҳозирча Улуғбек Бақоев шогирдларини юқори олтиликда, деб ҳисоблаб фикр юрита олмаймиз. Шундай экан, бугунги қайдларимиз асосан юқоридаги тўрт жамоа хусусида бўлади. Демак, кучли тўртликни ташкил этган уч пойтахт жамоаси ва «Навбаҳор»нинг 19та турдаги ўзаро баҳсларида қайд этилган натижаларига бир нигоҳ ташлаб, шунг мос равишда жадвал тузиб чиқсак, қўйидаги манзара ҳосил бўлади:

Биринчи давра

«Бунёдкор» - «Пахтакор» - 1:0

«Навбаҳор» - «Локомотив» - 2:0

«Навбаҳор» - «Бунёдкор» - 2:1

«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 1:0

«Бунёдкор» - «Локомотив» - 1:2

«Локомотив» - «Пахтакор» - 0:0

Иккинчи давра

«Пахтакор» - «Бунёдкор» - 1:0

«Локомотив» - «Навбаҳор» - 3:1

«Бунёдкор» - «Навбаҳор» - 2:1

«Локомотив» - «Бунёдкор» - 3:1

«Навбаҳор» - «Пахтакор» - 1:0

 

1. «Локомотив»           5          3          1          1          8-5       10

2. «Навбаҳор» 6          3          0          3          7-7       9

3. «Пахтакор»  5          2          1          3          2-2       7

4. «Бунёдкор» 6          2          0          4          6-9       6

Эътибор бердингизми, мавсум бошида нотекис ўйин кўрсатган «темирйўлчилар» биринчи босқич якунида энг юқори поғонага жойлашмоқдалар. Қисқаси, «Локомотив» йўқотилган очколар ўрнини айнан ўзаро ўйинларда (яъни, кучли жамоаларга қарши учрашувларда) тўлдириш орқали ўз олдига қўйилган минимум вазифани уддалади.

Энди кейинги мавзуга ўтсак. Юқоридаги тўртликка «бешинчи» жамоа бўлиб қўшилиш имконияти бухороликларда кўпроқ экани айтилди. Шунга қарамай, «Бухоро» бугунги бўладиган ўйингача «даъвогарлар» сафида тилга олиб турилади ва юқоридаги тўрт етакчи клуб учун пастки жамоалардан қайсилари қулайроқ экани ҳақида фикр юритсак. Сарлавҳадан балки англагандирсиз, мақола айни пайтгача «юқори тўртлик»ни забт этиб бўлган, чемпионлик ва ОЧЛ йўлланмалари учун асосий даъвогар саналадиган клубларга пастроқда турган жамоалардан қайсилари олтиликка илиниб қолишлари манфаатлироқ экани хусусида. Албатта, чемпионатнинг сўнгги турлари якунлангач, ҳаммаси жой-жойига тушади ва рақамлар ўринлар ва рақибларни аниқлаб беради. Лекин барибир, биз ҳозирданоқ бу борада анчагина маълумотга эгамизки, мазкур мақоладаги рақамлардан ҳаттоки, бундан бироз бехабар қолган етакчи клублар ҳам бемалол фойдаланиши мумкин. Оддий математика, лекин жуда фойдали рақамлар!

Демак, пешқадамлар кўрсаткичларини алоҳида-алоҳида ҳисоб-китоб қилиб чиқамиз.

 

ҲАР ҚАНАҚАСИГА ПЕШҚАДАМ - «ПАХТАКОР»

Мамлакатимизнинг энг ёши улуғ клуби 5-6-ўринга даъвогар жамоалар учун шундай «десерт» тайёрлаб қўйганки, уларнинг исталгани кейинги босқичга чиқса ҳам «пахтакорчилар» деярли ранжишмайди. Биргина «Бухоро»нинг юқори «олтилик»да қолиши «шерлар»ни қониқтирмайди. Зеро, «Пахтакор» ҳисобидаги мағлубиятлардан бири айнан бухороликлардан қабул қилиб олинган. Тошкентда эришилган ғалаба (2:0) эса фақат 3 очкони кафолатлайди.

Ўз навбатида, 1-даврада «Қўқон-1912» билан дуранг қайд этилгани Шота Арвеладзе шогирдлари кўнглини бироз хижил қилаётгани аниқ. Пастдаги рақамлардан кўриниб турибдики, «Металлург», «Қизилқум» ва АГМК жамоаларидан исталган иккитаси юқори олтиликка киришидан «Пахтакор» юқори даражада манфаатдор. Тасаввур қилинг, бу ҳолатда Арвеладзе шогирдлари ҳисобига яна нақд 12 очко қўшилади! Шу боис, 22-турда меҳмонда «Қўқон-1912» вакилларини ютиб, уларни пастки «олтиликка» тушириб юбориши «Пахтакор» учун кўпроқ манфаатли бўлади.

21-турда ўз майдонида «Насаф» устидан қозонилажак ғалаба ҳам Қарши жамоасидан 6 очко олиш дегани, лекин ўзи шундоқ ҳам «пастки олтилик» хавфи билан яшаётган Рўзиқул Бердиев шогирдлари бу мағлубият билан «Пахтакор»га ҳеч қандай наф бермасликлари мумкин. Хуллас, ҳар эҳтимолга қарши чемпионат пешқадами бу ўйинни ҳам ютиб қўйишга интилади. Чунки мазкур баҳсда очко улашиш ва шу орқали «Насаф»нинг юқори олтиликка киришига йўл қўйиш кейинги босқичда «Пахтакор»ни Қарши жамоасидан }4 (ҳаттоки, }3) кўрсаткич билан баҳсга киришишига сабаб бўлади.

Натижалар:

«Металлург» - 6 очко (5:0, 3:0)

АГМК - 6 очко (2:1, 1:0)

«Қизилқум» - 6 очко (2:1, 2:1)

«Насаф» - 3 очко (3:2, 21-тур)

«Бухоро» - 3 очко (0:1, 2:0)

«Қўқон-1912» - 1 очко (1:1, 22-тур)

 

БОШИ ҚОТГАН «БУНЁДКОР»

«Бунёдкор» футболчиларидан бугун бўладиган ўйинда икки карра куч билан ўйнаш талаб этилади. Лекин ютуқнинг фойдали тарафлари қанчалик юксак эканлигини футболчилар билишадими ёки йўқми, буниси бизга номаълум. Гап шундаки, Қосимов шогирдлари агар «Қўқон-1912»ни ютиб, якунда рақибнинг қуйи олтиликка тушиб кетишига сабабчи бўлсалар, шубҳасиз, водий клубидан кўра манфаатлироқ бўлган жамоалардан бирининг юқори олтиликка кириш имкониятларини оширишлари турган гап. Бу билан «Бунёдкор» ўзига энг кам - 3 очко бериши мумкин бўлган жамоани йўлидан олиб ташлайди. Аксинча, Нўъмон Ҳасанов шогирдларининг Тошкентдаги ғалабаси уларни юқори олтилик сари умидларининг анча кўпайишига, улар буни уддалаган тақдирларида эса кейинги даврани «Бунёдкор»дан }6 билан бошлашларига олиб келади. Кўряпсизми, Нўъмон Ҳасанов учун ҳам қандай имкониятлар мавжуд - мураббий бугун бўладаган ўйинда бир «ўқ» билан бемалол 3-4та «қуён»ни уриши мумкин.

Нима бўлганда ҳам, «Бунёдкор»нинг қуйидаги жамоалардан йиққан очколари «Пахтакор»никидан анча оз. 20 ва 21-турларда Қосимов шогирдлари «Қўқон-1912» ва «Насаф»ни ютишса, яхши кўрсаткич қайд этган бўлишади, лекин «Насаф» устидан қозонилган ғалаба натижасида олинажак 6 очко «Бунёдкор»га умуман асқотмаслиги мумкин. Чунки «Пахтакор» ҳам, «Бунёдкор» ҳам «Насаф»ни ютиб қўйса - бу ўз-ўзидан Қарши жамоасини пастга «улоқтириш» дегани ва натижада иккала пойтахт клуби ҳам 6 очкодан мосуво бўлади.

Демак, катта эҳтимол билан «Бунёдкор» 5-6-ўринларга жойлашадиган икки жамоадан тахминан }8 очко олган ҳолда ҳал қилувчи баҳсларга киришади.

Натижалар:

«Қизилқум» - 6 очко (1:0, 2:0)

АГМК - 4 очко (1:1, 2:1)

«Бухоро» - 4 очко (3:1, 2:2)

«Металлург» - 4 очко (3:1, 1:1)

«Насаф» - 3 очко (2:1, 21-тур)

«Қўқон-1912» - 0 очко (0:1, 20-тур)

«ЎРТАҲОЛЛАР»ДАН ПАНД ЕГАН «ЛОКО»

Андрей Фёдоров шогирдлари «кучли тўртлик»да ўзларига муносиб поғонага чиқиб олган бўлсаларда, уларнинг пастроқ жамоалар билан кўрсатган натижалари мақтанишга арзимайди. Айниқса, кучли олтиликнинг яққол даъвогарларидан бири саналган «Металлург» агар бу ишни бир амаллаб уддалай олса, «Локомотив»нинг аҳволи жуда танг қолади - дастлабки давраларда бекободликлардан атиги 1 очко олинган, холос - ўз майдонларидаги 1:1 ва меҳмонда - 0:2! Бундан ташқари, «темирйўлчилар» сўнгги 22-турда «Бухоро» меҳмони бўлишади ва мазкур беллашувда Бақоев шогирдлари ҳам вазиятни яхши тушунган ҳолда майдонда ҳаракат қилишлари аниқ. Кўриб турганингиздек, «ўртаҳоллар» «Локо»га етарлича «бош оғриғи»га айланишмоқда.

Натижалар:

«Қизилқум» - 4 очко (3:0, 2:2)

«Қўқон-1912» - 4 очко (1:1, 2:1)

«Бухоро» - 3 очко (3:1, 22-тур)

«Насаф» - 3 очко (1:2, 3:1)

АГМК - 3 очко (0:1, 2:1)

«Металлург» - 1 очко (1:1, 0:2)

БУХОРО ВА БЕКОБОДГА КЎЗ ТИККАН «НАВБАҲОР»

Олмалиқ варианти «Навбаҳор» учун энг зўр вариант эди, лекин кеча бўлиб ўтган АГМК - «Қизилқум» учрашувидан сўнг ҳам «лочинлар»да яна бир қанча яхши вариантлар сақланиб турибди. Илҳом Мўминжонов шогирдлари учун сўнгги уч турнинг энг асосий юмуши - ўз майдонларида ўтажак бухороликларга қарши ўйинни нима қилиб бўлса ҳам ғалаба билан якунлаш ва «Бухоро» «графаси»ни }6га чиқариб қўйиш. Бу борада «Навбаҳор»да етарли тажриба бор - жамоа ўз уйида «Локомотив»ни ҳам, «Бунёдкор»ни ҳам, «Пахтакор»ни ҳам мағлубиятга учратди. Шунга қарамай, ўз навбатида, бу ўйин Улуғбек Бақоев учун ҳам бирдек катта аҳамиятга эга. Сўнгги икки турда анча қийин беллашувлар гирдобида қолган ёш мутахассис (21-тур - «Навбаҳор», 22-тур - «Локомотив») учун бу баҳслар катта имтиҳон вазифасини ўтаб бериш аниқ.

Пастки натижалардан кўриниб турибдики, «Қўқон-1912» ва «Насаф» варианти наманганликларни деярли қониқтирмайди ва «Навбаҳор» учун бу икки жамоанинг пастки олтиликка тушиб кетгани маъқулроқ. Демак, якунда «Навбаҳор»га ҳам худди «Пахтакор» каби энг манфаатли жамоалар сифатида «Бухоро» ва «Металлург» бўлиб чиқиши мумкин. Бу икки жамоадан наманганликлар 10 очко олган ҳолда ҳал қилувчи даврага киришишлари мумкин.

Натижалар:

АГМК - 6 очко (2:1, 1:0)

«Металлург» - 4 очко (0:0, 3:0)

«Қўқон-1912» - 3 очко (0:1, 3:0)

«Бухоро» - 3 очко (1:0, 21-тур)

«Қизилқум» - 3 очко (3:0, 22-тур)

«Насаф» - 2 очко (0:0, 1:1)

 

Сарҳисобларимиз якунида эътиборингизга 19-турдан кейинги мусобақа жадвалини ҳавола этсакда, бу борада ҳам бироз фикр юритсак:

 

1          ПАХТАКОР     19        13        3          3          30-10    42

2          БУНЁДКОР     19        11        3          5          28-20    36

3          ЛОКОМОТИВ  19        10        5          4          32-19    35

4          НАВБАҲОР    19        10        4          5          26-14    34

5          БУХОРО         19        9          2          8          21-24    29

6          МЕТАЛЛУРГ   19        7          6          6          18-24    27

7          ҚЎҚОН-1912    19        6          6          7          17-17    24

8          НАСАФ           19        5          8          6          19-20    23

9          АГМК             19        5          5          9          18-24    20

10        ҚИЗИЛҚУМ     19        6          2          11        17-24    20

11        СЎҒДИЁНА     19        4          4          11        14-26    16

12        НЕФТЧИ         19        0          8          11        8-26      8

 

Кўриниб турибдики, «Бухоро» бугун ўз майдонида агар «Металлург»ни мағлуб этса, у ҳолда 32 очко билан асосий вазифани деярли ҳал қилиши мумкин. Аниқроғи, бухороликлар ҳал қилувчи босқич учун ўйналадиган очколар курашини бошлаб юборишади, десак муболаға бўлмайди. Бу ҳақда юқорида ҳам тўхталдик: Бақоев сўнгги икки турда кейинги босқичга йўл олиб бўлган жамоалар билан ўйнайди ва бу баҳсларни бемалол «олтин очколар» ўйини деб аташ мумкин. Табиийки, агар «Бухоро» йўлланмани нақд қилиб қўйса...

Беҳзод АҲМАДЖОНОВ

("ИнтерФУТБОЛ" газетасининг 2 август кундани 61-сони)


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz