Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор» мутлақ пешқадам ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 64-сонида...

«Навбаҳор» мутлақ пешқадам ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 64-сонида...

  13.08.2018 09:51
  0
  651
«Навбаҳор» мутлақ пешқадам ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 64-сонида...

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг сешанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг 64-сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Майдонларни ёритар муносабат машъаласи

Мамлакатимиз футболи тарихи хусусида сўз очилса, беихтиёр «Пахтакор»-79 кўз олдимизда гавдаланаверади. «Пахтакор» собиқ иттифоқ чемпионатида иштирок этган вақт бутун Ўзбекистон шу жамоага мухлислик қилгани ҳисобга олинса, «шерлар» тарихидаги ўша давр алоҳида ажратилиши лозим...

- «Пахтакор» жонкуяри

Владимир Фёдоров - катта ёшли мухлисларимиз бу исм-фамилияни эшитганларида, бир қайғуга ботишади, бир кўнгиллари ёришади. Қайғуга ботишлари сабаби - 1979 йил 11 августдаги машъум фожиа...

- Санжар Турсунов: «Трансферимда Гадоевнинг ҳам ҳиссаси бўлди»

Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод ярим ҳимоячи Санжар Турсунов фаолиятини Жанубий Корея чемпионатида давом эттиряпти...

- Умумий баҳо бўйича

ТРАНСФЕР ОПЕРАЦИЯЛАРИНИНГ ЖАМИ СУММАСИ БЎЙИЧА ЭНГ ҚИММАТБАҲО ФУТБОЛЧИЛАР РАМЗИЙ ТЕРМА ЖАМОАСИ

- Ўзингни кўрсат, Наби!

Бир йил аввал «Ливерпуль» аъзосига айланган африкалик футболчи ҳанузгача майдонга тушмаганди. Энди у янги мавсумда «қизиллар» етакчилигига асосий номзод бўлиб турибди...

- Гильем Балаге: «Ростгўйлигим сабаб менга ишонишади»

Испаниялик журналист Гильем Балаге ҳақида кўпчилик эшитган. У Хосеп Гвардиола, Лионель Месси, Криштиану Роналду ҳамда Маурисио Почеттинонинг биографиясини ёзган...

- «Саёқ» суперкубок

ФРАНЦИЯ СУПЕРКУБОГИ САЙРИ: КАНАДАДАН ХИТОЙГАЧА

- Фалокат оёқ остида…

МАШҲУР ФУТБОЛЧИЛАРНИНГ ПАЧОҚЛАНГАН ҚИММАТБАҲО АВТОМОБИЛЛАРИ

- Лионель Мессига машғулот учун ажойиб шерик

«Барселона» етакчиси Лионель Месси янги мавсумга қисқа тайёргарлик кўрди, муҳими, мароқли тарзда...

- Тибо Куртуа: «Шу пайтгача клуб гербини ўпмагандим»

Муайян тортишувлардан кейин Бельгия терма жамоаси дарвозабони Тибо Куртуа ниҳоят, «Челси» билан хайрлашиб, «Реал» сафига қўшилди...

- Дидье Дешам: «Мбаппе – ўта ақлли футболчи»

Жаҳон чемпионатидек йирик турнирда ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида зафар қучган саноқли инсонлардан бири Дидье Дешам Франциянинг L~Equipe нашрига берган интервьюсида Поль Погба нечоғли ўзгаргани ва ЖЧ финалида Н~Голе Кантени нима учун алмаштиргани ҳақида гапириб берди...

МАКТУБИНГИЗНИ ОЛДИК: «ПАХТАКОР» ДОИМ ШЕРДЕК КУРАШАР!

(«Пахтакор»-79нинг мангу хотираси шарафига)

- АПЛ: трансферлар жозибаси

ЖОРИЙ ЁЗДА АНГЛИЯ ПРЕМЬЕР-ЛИГАСИ ИШТИРОКЧИЛАРИ ТОМОНИДАН АМАЛГА ОШИРИЛГАН 10та ЭНГ ҚИЗИҚАРЛИ ТРАНСФЕР

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz