Қайднома

Қидирув

Роналду ҳақиқий меҳнаткаш ёки яна

Роналду ҳақиқий меҳнаткаш ёки яна

  14.08.2018 08:54
  0
  526
Роналду ҳақиқий меҳнаткаш ёки яна

«Ювентус» ярим ҳимоячиси Дуглас Коста янги клубдоши - Криштиану Роналдудан ҳайратда. «Очиғи, ҳаттоки, машғулотларда ҳам Криштиануга етиб бўлмаяпти. Қолаверса, биз машғулотга келган пайт Роналдунинг аллақачон шуғуллана бошлаганини кўряпмиз. Кетаётганимизда ҳам у машғулот майдонида ишлашда давом этаверади. Қисқаси, Роналду каби меҳнаткаш ўйинчини ҳеч қачон кўрмагандим», - деди Коста.

Айтганча, клуб  яримҳимоячиси Клаудио Маркизио жамоада қолмоқчи. Буҳақда Sport Mediaset хабартарқатди. Футболчига «Монако» ва «Ницца» клублари реал харидор эди, лекин у «кексасиньора» асосий таркибига кириш учун курашни давом эттиришни маъқул кўрди.

Бундан ташқари, «Ювентус» раҳбарияти «МЮ» ярим ҳимоячиси Поль Погбани ортга қайтариш хусусида жиддий ўйламоқда. The Times нашрида таъкидланишича, «кекса синьора» франциялик футболчини қўлга киритиш йўлида ўз етакчиларидан бири Миралем Пьянични Манчестер клуби ихтиёрига беришга ҳам тайёр. Туринликлар шунингдек, Погбанинг шахсий агенти Мино Райолани муносиб рағбатлантирмоқчилар, фақат трансфер амалга ошса, бас.
Шу ўринда айтиш керакки, туринликлар Стефано Стураро «Спортинг»га ўтиши мумкин. Бу ҳақда Tuttosport наш-ри хабар тарқатди. Туринликлар унинг трансферини 20 миллион еврога баҳолашмоқда. «Спортинг» аслида Стурарони ижара келишуви бўйича олмоқчи. Бироқ «кекса синьора» бунга рад жавоби берди, демак, португалияликлар янги таклиф билан чиқишлари керак.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz