Қайднома

Қидирув

Илҳом Мўминжонов: «ПФЛ олдидаги қарзлардан тўлиқ қутулдик»

Илҳом Мўминжонов: «ПФЛ олдидаги қарзлардан тўлиқ қутулдик»

  14.08.2018 18:24
  0
  447
Илҳом Мўминжонов: «ПФЛ олдидаги қарзлардан тўлиқ қутулдик»

Наманганнинг «Навбаҳор» клуби бош мураббийи Илҳом Мўминжонов клубдаги вазият борасида маълумот берди.

Хабарингиз бор, 10 август куни ПФЛ ўз расмий сайтида Суперлиганинг олтита клубида бадал пули, жарималар ва легионерлар учун тўланадиган пулдан қарздорлик борлиги ҳақида хабар берганди. Қарзи бор клублар орасида «Навбаҳор» ҳам келтириб ўтилганди.

Бугун ушбу жамоа бош мураббийи Илҳом Мўминжонов championat.asia сайти ижодкорлари билан алоқага чиқиб, ПФЛ олдида клубнинг қарзи қолмаганини маълум қилди.

- Шуни мамнуният билан айта оламанки, бугун барча қарзлардан қутулдик, - деди  «лочинлар» устози. - Бундан барчамиз хурсандмиз. Қарзлардан тўлиқ қутулиш бирмунча узоқ давом этди, яъни олти ойга яқин.

Лекин бу орада ПФЛ бизни кўп ҳам сиқувга олмади, ташкилотдагилар клубимизнинг молиявий ҳолатини тушунишга ҳаракат қилишди. Бунинг учун ПФЛ раҳбариятига миннатдорчилик билдираман.

Хабарингиз бор, «Навбаҳор» ўтган турда ўз майдонида «Бухоро»ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Учрашувнинг охирги 10 дақиқасида "Навбаҳор"нинг уч футболчиси атайин сариқ карточка олди. Натижада ПФЛ футболчиларнинг хатти-ҳаракатларини ўрганиб чиққан ҳолда клубни ҳамда ўша футболчиларни жазолашга қарор қилди.

Илҳом Мўминжонов бу воқеага ҳам муносабат билдирди: - Албатта, ўша куни жуда хунук иш бўлди. Мен футболчиларимни оқлай олмайман. ПФЛнинг қарорини эса ҳурмат қилишимиз лозим.

Бундай ҳолат жамоамиз билан бошқа такрорланмаслигига ва футболчилар билан тарбиявий ишлар олиб боришимизга ваъда бераман.


Манба: www.pfcnavbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz