Қайднома

Қидирув

Рафинья ”Барса”да қолди шекилли...

Рафинья ”Барса”да қолди шекилли...

  15.08.2018 13:33
  0
  619
Рафинья ”Барса”да қолди шекилли...

«Барселона» клуби ярим ҳимоячиси Рафинья ўтган мавсумнинг ярмини ижара асосида «Интер» сафида ўтказганди. Mundo Deportivo нашри футболчини «Интер» харид қилмоқчилиги тўғрисида хабар тарқатганди. Унда миланликлар Рафиньяни кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага олмоқчиликлари тўғрисида ёзилганди. Ҳозирда Рафиньянинг трансфери тахминан 35-40 миллион еврони ташкил қилади. Бироқ «Барселона» спорт директори Ариедо Брайданинг айтишича, футболчи Каталония клубини тарк этмайди. «Рафинья катта эҳтимол билан «Барселона»да қолади. У кучли салоҳиятга эга, техник жиҳатдан яхши футболчи ва исталган жамоа сингари «Барса»да ҳам ўйнаб кета олади. Рафинья «Интер»да ўзини яхши кўрсата олди, ҳозирда у «Барселона»да бахтли», - деди Брайда.

Айтганча, «Барселона» ҳимоячиси Серхи Паленсия яқин кунларда «Бордо»га ўтиши мумкин. Франция клуби 22 ёшли футболчининг ижараси борасида каталонияликлар билан келишиб олди. Ўтган мавсумда Паленсия «Барселона Б» жамоасида тўп сурган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz