Қайднома

Қидирув

«Хоразм» клубидаги вазият ўнглансин !!!!

«Хоразм» клубидаги вазият ўнглансин !!!!

  15.08.2018 21:56
  0
  731
«Хоразм» клубидаги вазият ўнглансин !!!!

Бугун, 15 август куни Про-лига 21-тури доирасида «Хоразм» клуби сафарда «Андижон» билан беллашиб, йирик - 1:6 ҳисобида ютқазди. Шундан сўнг, «Хоразм» мухлислари клубдаги вазиятни ўнглаш лозимлигини таъкидлаб, вилоят раҳбарияти номига мурожаат қилишди.

«Ўйинни кўрмасдан туриб баҳо берилмайди, аммо, тўғриси, натижанинг бундай бўлишини кутмаган эдик. «Хоразм» учинчи даврадан олдин 1 ой давомида Тошкент йиғинини ўтказди. Бир қанча ўртоқлик ўйинларида иштирок этди. Бунга катта маблағ сарфланди.

Аммо, жамоа учинчи давранинг 3та ўйинида атиги 1 очко олди холос. У ҳам бўлса, турнирнинг яққол аутсайдери «Орол»га қарши ўйинда. Фикримизча, мусобақанинг учинчи даврасига пухта тайёргарлик кўрган жамоа бундай натижаларни қайд этмаслиги лозим эди.

Энг ачинарлиси шуки, «Хоразм» клуби Андижонга бориш учун маблағ тополмай, ўйин бошланишига 30 соат вақт қолганида йўлга чиқди. Натижада, беллашув ўтказиладиган куни Андижонга етиб борди. Бундай шароитда, узоқ йўлдан чарчаб борган футболчилар на дам олишди, на бир тайинли машғулот ўтказишди.

Бу нимадан далолат бермоқда? «Хоразм» клубининг раҳбарияти ўз ишига совуққонлик билан ёндашмоқда, ўз вазифасини муносиб тарзда бажармаяпти. Клубга ажратилган пуллар мақсадга мувофиқ тарзда сарфланмаяпти. Акс ҳолда, 1 ой давомида катта маблағ сарфлаб, Тошкент йиғинини ўтказиш, аммо, 3-тур ўйинига бориш учун пул тополмай, 1 кун қолганда йўлга чиқишни қандай тушуниш мумкин?    

Умид қиламизки, Хоразм вилояти ҳокимияти «Хоразм» футбол клубида юзага келган вазият билан жиддий шуғулланади, вилоятда ягона бўлган футбол клуби учун зарур шароитларни яратиб беради» - дейилади «Хоразм» клуби мухлислари баёнотида.

Манба: Хоразм ФК мухлислари


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz