Қайднома

Қидирув

«Атлетико» «Реал»ни мағлуб этиб, УЕФА Суперкубогини қўлга киритди

«Атлетико» «Реал»ни мағлуб этиб, УЕФА Суперкубогини қўлга киритди

  16.08.2018 02:48
  0
  578
«Атлетико» «Реал»ни мағлуб этиб, УЕФА Суперкубогини қўлга киритди

УЕФА Суперкубоги баҳсидан ўрин олган «Реал» – «Атлетико» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Таллинда бўлиб ўтган учрашувда «матрасчилар»нинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг илк сонияларида номинал меҳмонлар рақиб дарвозасини ишғол қилишди: жарима майдони ичига ёриб кирган Диего Коста дарвозанинг яқин бурчагини аниқ нишонга олган ҳолда жамоасини олдинга олиб чиқди.

27-дақиқа ўтиб бораётган бир вақтда Гарет Бэйл ўнг қанотдан тезлик олди ва тўпни рақиб жарима майдонига узатди, у ерда пайдо бўлган Карим Бензема боши билан дарвозани ишғол қилди.

63-дақиқада «Атлетико» ҳимоячиси ўз жарима майдони ичида қўли билан ўйнади, натижада белгиланган пенальтини Серхио Рамос аниқ амалга оширди. 79-дақиқада Коста яқин масофадан қаймоқранглилар дарвозасини ишғол қилди ва мувозанатни тиклади.

Шу тариқа, ўйиннинг асосий вақти дуранг натижа билан якун топди ва қўшимча бўлимларга мурожаат қилинди.

Қўшимча бўлимларнинг биринчисида «Реал» марказий ҳимоячиларининг хатосини Сауль Нигес гол билан жазолади. Орадан кўп вақт ўтмай Коке «Атлетико»нинг тўртинчи голини урди.

Бу ҳисоб «Атлетико»га ғалабани тақдим этди ва Диего Сименоне шогирдлари ушбу мавсумни соврин билан бошлайдиган бўлишди.

УЕФА Суперкубоги

Реал Мадрид – Атлетико 2:4 (1:1, 1:1, 0:2, 0:0)

Голлар: 0:1 – 1 Диего Коста, 1:1 – 27 Бензема, 2:1 – 63, пенальти Рамос, 2:2 – 79 Диего Коста, 2:3 – 98 Сауль, 2:4 – 104 Коке.

Реал Мадрид – Навас, Варан, Карвахаль, Рамос, Марсело, Кроос (Майораль, 102), Иско (Васкес, 83), Асенсио (Модрич, 57), Каземиро (Себальос, 76), Бэйл, Бензема.

Атлетико –   Облак, Годин, Савич, Хуанфран, Люка Эрнандес, Коке, Лемар (Парти, 90), Родри Эрнандес (Витоло, 71), Сауль, Диего Коста (Хименес, 109), Гризманн (Корреа, 57).

Огоҳлантиришлар: Асенсио (35), Марсело (54), Корреа (60), Диего Коста (62), Себальос (90), Модрич (101), Витоло (105).


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz