Қайднома

Қидирув

Хулен Лопетеги: «Ишончим комил – «Реал» янги мавсумда барча совринлар учун курашади»

Хулен Лопетеги: «Ишончим комил – «Реал» янги мавсумда барча совринлар учун курашади»

  17.08.2018 06:13
  0
  1922
Хулен Лопетеги: «Ишончим комил – «Реал» янги мавсумда барча совринлар учун курашади»

«Реал Мадрид»ни олдинда одатдагидан бироз бошқача мавсум кутмоқда. Ҳар ҳолда, «Қироллик клуби»да янги бош мураббий иш бошлади, Флорентино Переснинг кадрлар сиёсати нисбатан ўзгарди, қолаверса, жамоа кўп йиллик чин етакчиси Криштиану Роналду билан хайрлашди.

Хўш, испаниялик мутахассис Хулен Лопетеги жамоанинг функционал тайёргарлигидан қониқяптими? У «Реал»нинг мавсумолди йиғинлари арафасидаги илк матбуот анжуманида асосан шу ҳақда гапирди.

АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАРГА БАҲО

- Кучли ғайрат билан олиб борилган машғулотлар мавсум давомида улкан ғалабаларни нишонлашимизга умид уйғотади. Айни ҳолатда бажарилган ишлар кўламидан мамнунман. Муҳими, жароҳатлар масаласида муаммога дуч келмадик, ортда қолган 20та машғулотдан кейин мақсадга анча яқинлашдик.

РОНАЛДУНИНГ КЕТИШИ ВАБЭЙЛНИНГ РОЛИ

- Роналду таркибдаги энг муҳим ўйинчилардан бири сифатида «Реал» тарихида ёрқин из қолдирди. Клуб барча хизматларини муносиб қадрлаб, уни мамнуният билан кузатиб қўйди.

Бэйлга келсак, уни олдинда ажойиб мавсум кутаётганига ишонамиз. Ҳозирда Гаретнинг янада яхшироқ ўйнаши йўлида биргаликда изчил ишламоқдамиз.

ҚЎШИМЧА ИШТИЁҚ, АЖОЙИБ ЧОРЛОВ

- «Реал» бошқарувини қўлга олганимда, Роналду клуб ихтиёрида эди. Лекин тез орада кетиш ниятини билдирди. Бу ҳолат шахсан мен учун қўшимча иштиёқ вазифасини ўтайди. Чунончи, Роналдусиз «Реал»ни рақобатбардош жамоага айлантириш - мураббий учун ажойиб чорлов.  

ТАРКИБНИ КУЧАЙТИРИШ МАСАЛАСИ

- Ихтиёримда ўта кучли ижрочилар бор: Рамос, Варан, Модрич, Каземиро... Демоқчиманки, мавжуд таркибдан кўнглим тўқ ва барча совринларга даъво қила олишимизга ишонаман.

Умуман, «Реал» учун ўзгача йўл ҳам йўқ. Ким келиши ва ким кетишидан қатъий назар,  майдонга жанговар жамоа тушади. Бунга заррача шубҳам йўқ.

«РЕАЛ» ТАРИХИ - МАЁҚ

- Бу ерда ишлаётганларга жамоа тарихининг ўзи йўл кўрсатиб туради: фақат улкан мақсадлар сари интилиб, зафар қучишга уриниш керак. Айнан шу иш - жамоани ривожлантириш билан машғулмиз. Олдимизга қўйиладиган ҳар қандай вазифага тайёр туришимиз шарт. Зеро, клубнинг шонли тарих шуни тақозо этади.

МАВСУМОЛДИ ТАЙЁРГАРЛИГИ

- Ҳозирги босқичда мавсумга тўлиқ тайёр бўлиш ва талаб даражасида спорт формасига эришиш лозим. Бошқаларга нисбатан камроқ вақтга эгалигимиз эса масала моҳиятини ўзгартирмайди.

ЯНА БЭЙЛ ВА БЕНЗЕМАГА ЭЪТИБОР

- Ҳар икки футболчи кучли иштиёқ билан тер тўкяпти. Ишончим комил, Гарет ҳам, Карим ҳам янги мавсумни улкан режалар билан кутмоқда. Энди «жамоа» иборасига ўзгача ёндашиб, унга янада салмоқлироқ маъно бериш ниятидамиз.

Тўғри, таркибимизда ёрқин юлдузлар жамланишганини унутмаслигимиз даркор. Хуллас, шундай футболчилар билан ҳамкорликда янги жамоа шакллантирамиз.

КЕЙЛОР НАВАС - ИШОНЧЛИ КИПЕР

- Дарвозабонимиз билан бафуржа суҳбатлашдик, фикримиз бир жойдан чиқди ва бундан мамнунман. Кейлор неча йиллардан буён «Реал» етакчилари қаторида. Унинг муваффақиятли фаолияти давом этишини истайман.

РОНАЛДУ ВА «РЕАЛ»

- Криштианунинг жамоадаги ўрни, муваффақиятлардаги улкан ҳиссасини тан олмаслик мумкинми? Лекин «Реал» ундан устун ва муҳим. Ҳа, Роналду - улкан ва ҳайратланарли тарих, унга янги жамоасида омад ёр бўлсин.

Биз эса шундай ижрочидан айрилган жамоанинг нималарга қодирлигини исботлаш йўлини давом эттирамиз.

БЭЙЛ ВА «РЕАЛ»

- Гаретнинг ўзи Мадридда қолганидан мамнун. Ахир у энди қандай иқтидор эканлигини исботлаш учун ажойиб имкониятга эга. Хуллас, Бэйл биз билан ҳамкорлик қилаётганидан хурсанд, мен эса унинг тиришқоқлигидан.

ВИНИСИУС ЖУНИОР - КЕЛАЖАК УМИДИ

- Ушбу навқирон йигитча ёшига нисбатан яхшигина маҳоратга эга. У бизнинг келажак  жангчимиз, маҳоратини ошириб бориши учун қанча ўйин амалиёти лозим бўлса, шунча берамиз. Яъни Жуниорнинг келажагини инобатга олган ҳолда, у билан изчил шуғулланишга тайёрмиз.

Висиниусга боғлиқ маъмурий масалалар бизни хавотирга солмайди. Муҳими, у ҳар куни жамоа билан бирга шуғулланади...

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz