Қайднома

Қидирув

ФИФА вакили «Forward» дастури бўйича юртимизга ташриф буюрди

ФИФА вакили «Forward» дастури бўйича юртимизга ташриф буюрди

  17.08.2018 09:58
  0
  509
ФИФА вакили «Forward» дастури бўйича юртимизга ташриф буюрди

ФИФАнинг Дастурлар бўйича координатори Андрей Вашкевич юртимизга ташриф буюрди. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан «Forward» дастури бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан танишишдан иборат бўлди.

Уч кун давомида ФИФА вакили турли спорт объектларида бўлиб, «Forward» дастури бўйича амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди. Жумладан, «Чиғатой» спорт базасида барпо этилаётган сунъий қопламали майдоннинг қурилиш ишлари билан яқиндан танишди. Шунингдек, «Миллий» стадионни бориб кўрди.

Бундан ташқари, Андрей Вашкевич ЎФАда мутасаддилар ва бўлим бошлиқлари билан учрашув ўтказиб, Ўзбекистонда футбол ривожи учун амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида фикр алмашди. Келгуси режалар ва янги лойиҳалар ҳақида мулоқот уюштирди.


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz