Каталониянинг «Барселона» клуби ҳимоячиси Марлон Италиянинг «Сассуоло» клуби аъзосига айланди. Бразилиялик футболчининг трансферини харидор томон матбуот хизмати тасдиқлаган.
22 ёшли ўйинчи янги жамоаси билан 4 йиллик шартномага имзо чекди. Трансфер қиймати 6 миллион евро бўлгани хабар қилинмоқда. Битимга кўра, агар Марлон А Сериянинг 50 ўйинида майдонга тушса, каталонияликларга яна шунча миқдорда маблағ тўлаб берилади. Шунингдек, келишувда «Барса» ўйинчини биринчи навбатда сотиб олиш ҳуқуқига эга клуб сифатида белгилаб қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, яқин-яқингача Марлоннинг «Шальке»га ўтиши ҳақида хабарлар юрганди. Немис клуби бу харид учун 15 миллион евро йўналтириши кутилаётганди.
«Барселона» Марлонни 2016 йил ёзида «Флуминенсе» клубидан ижарага олган. Бир йил ўтгач – ўтган йилнинг ёзида унинг трансфер ҳуқуқини тўла харид қилиб, «Ницца»га ижарага бериб юборди. Бразилиялик ҳимоячи ўтган йили Франция 1-дивизионида 23та ўйин ўтказган.
Манба: www.tribuna.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20