Қайднома

Қидирув

Ла Лиганинг баъзи ўйинлари АҚШ ва Канадада ўтказилади

Ла Лиганинг баъзи ўйинлари АҚШ ва Канадада ўтказилади

  17.08.2018 19:53
  0
  483
Ла Лиганинг баъзи ўйинлари АҚШ ва Канадада ўтказилади

Испания чемпионатининг баъзи бир ўйинлари АҚШ ва Канадада ўтказилади.

Ла Лига Relevent Sports халқаро медиаширкати (ушбу ширкат International Champions Cup мусобақанисининг ташкилоти билан шуғулланади) билан келшувга эришаганини эълон қилди ва унга кўра айрим ўйинлар Шимолий Америка ҳудудида бўлиб ўтади.

Келишув 15 йилга мўлжалланган. Унинг шартларига кўра чемпионатнинг бир нечта ўйини АҚШ ва Канадада ўтказилади. Ушбу ўйинлар топ-даражажаги баҳслар бўлиб унда «Барселона» ёки «Реал» иштирок этади. Биринчи ўйинни ушбу мавсумда ўтказиш ҳам режалаштирилган.

«Бизнинг ҳамкорлигимиз мақсади – Америкада футболга бўлган қизиқишни ошириш. Бу спорт турининг оммалашишига катта қадам деб ҳисоблайман. Биз Шимолий Америкада бўладигаг ЖЧ-2026 олдидан катта ўсишни амал оширмоқчимиз», - дейди ширкат раҳбари Стивен Росс.

«Йирик баскетбол ва хоккей мусобақалари анчадан буён бошқа давлат ҳудудида ҳам ўтказилмоқда ва Ла Лига ҳам шундай қилса нимаси ёмон?

Биз ўз брендимизни ривожлантиришимиз жуда ҳам муҳим. Мусобақанинг ташкилий ишлари бошқа клуб қарашларига зид келмайди», - дейди Ла Лига раҳбари Хавьер Тебас.


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz