Қайднома

Қидирув

Пауло Дибала: «Мен ноҳақ эдим…»

Пауло Дибала: «Мен ноҳақ эдим…»

  21.08.2018 09:57
  0
  733
Пауло Дибала: «Мен ноҳақ эдим…»

Туринниг «Ювентус» клуби ҳужумчиси Пауло Дибала ижтимоий тармоқларда ўз номига ёғилаётган танқидларга жавоб берди.

«Мен ноҳақ эдим. Воқеани тўлиқ англамадим», - дея Дибаланинг сўзларини келтиради Football Italia.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчи А сериянинг биринчи турида «Кьево»га қарши ўйинда рақиб дарвозабони ҳушсиз ётган чоғида жамоадошлари билан голни нишонлаган эди.

Дибаланинг голи дастлаб ҳисобланган, аммо ВАР тизими ёрдамидан сўнг гол бекор қилинган эди. Дарвозабон Стефано Соррентино Криштиану Роналду билан тўқнашиб кетганди.

Кейинроқ, Соррентинонинг бурни сингани маълум бўлди, шифокорлар унда мия чайқалиши рўй берган бўлиши мумкинлигини айтишган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz